Америкалик ҳарбий амалдор Эроннинг минтақадаги ҳаво устунлигини тан олди
АҚШ армиясининг CЕНТCОМ қўмондонлик маркази ҳаво кучлари қўмондони Эрон Ғарбий Осиё минтақасида ҳаво устунлигига эришганини тан олди.
Америка расмийлари ва экспертларининг фикрича, Эрон дронлари дунёдаги энг илғор дронлардан ҳисобланади.
Вашингтон Пост хабарига кўра, CЕНТCОМ қўмондонлик маркази (АҚШнинг Ғарбий Осиё ва Шимолий Африкадаги Марказий қўмондонлиги) ҳаво кучларининг янги қўмондони Алексус Гринкевич журналистлар билан суҳбатда маълум қилди: Гарчи америкалик жангчилар Ғарбий Осиё осмонида ҳамон устунликка эга бўлсалар ҳам, Эронни тўхтата олмаяптилар.
Бу америкалик ҳарбий амалдор қўшимча қилди: Эрон ўз дронларига таяниб, ўз тактикасини мослаштирди ва сезиларли ютуқларга эришди.
Гринкович, шунингдек, Эрон дронларининг таҳдидини зарарсизлантириш ва Ғарбий Осиёда ҳавода тўлиқ устунликни тиклашни минтақадаги АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг янги қўмондони сифатидаги муҳим мақсадларидан бири сифатида таъкидлади.
Баёнотининг яна бир қисмида бу америкалик қўмондон Россия ва Хитойнинг икки иқтисодий ва ҳарбий қудратли давлат сифатида минтақадаги таъсиридан хавотир билдирди ва қўшимча қилди: Америка ҳозир бу икки давлатнинг Яқин Шарқдаги минтақадаги таъсирига қарши туришга эътибор қаратмоқда.
Гринкевич ўз сўзини давом эттирди ва Ғарбий Осиёда Россия ва Хитойнинг таъсирининг олдини олиш учун минтақавий ҳамкорликни давом эттиришга урғу берди.