август 06, 2022 11:17 Asia/Tashkent
  • Халқаро ҳамжамият сионистик режим жиноятларларига қарши фаластинликларни ҳимоя қилмоқда
    Халқаро ҳамжамият сионистик режим жиноятларларига қарши фаластинликларни ҳимоя қилмоқда

Турли халқаро давлатлар ва ташкилотлар сионистик режимнинг Ғазо секторига ҳужумларини қоралар экан, халқаро ҳамжамиятни фаластинликларни қўллаб-қувватлашга чақирди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ббугун эрталаб Ислом ҳамкорлик ташкилоти ҳам сионистик режимнинг Ғазо секторидаги тажовузларини қоралади ва ушбу ҳужумнинг хавфли оқибатлари учун сионистик режим жавобгар эканлигини таъкидлади.

Араби лигаси ҳам сионистик режим жиноятларини қоралар экан, биз унинг оқибатлари ва қонли жиноятлари учун босқинчиларни масъул сифатида биламиз деб таъкидлади. 

Эрон ТИВ матбуот котиби  Носир Канъоний Чофий ҳам сионист апертеид режимининг Ғазога қилган ваҳшиёна ҳужумларини қоралаб Фаластиннинг қонуний ҳуқуқи сионистик режимнинг террористик ҳаракатларидан ўзини ҳимоя қилишидир деб қўшимча қилди.

Туркия ҳукумати сионистик режимнинг Ғазо секторига ҳаво ҳужумларини қоралаб, бу ҳужумларда тинч аҳоли, жумладан болаларни шаҳид бўлишини қабул қилиб бўлмайди деб таъкидлади.

Бундан ташқари Ливан Ҳизбуллоҳи ҳаракати ўз баёнотида Фаластин халқининг ўтган йиллардаги қурбонлари ва ўнлаб қаршилик қўмондонларининг шаҳид бўлганига тўхталиб, сионистик режимнинг бу ваҳший жинояти бу халқни ҳеч қачон заифлаштирмайди балки ғалабага эришиш йўлида давом этишдаги азму қарорини оширади де эълон қилди.

Иордания ТИВ ҳам халқаро ҳамжамиятдан кескинликни тўхтатиш ва Фаластин халқини қўллаб -қувватлаш учун зудлик  билан самарали чора кўришини сўради.

Қатар ТИВ ҳам сионистик режимнинг Фаластин Исломий Жиҳод ҳаракатиниг Ғазо секторидаги позицияларига ҳужумларини қоралади ва тинч аҳолига қарши бу ҳужумларни тўхтатиш учун халқаро ҳамжамиятдан зудлик билан чора кўришини талаб қилди.

Ёрлиқ