Ол Сауд режими Яманга қарата ҳаво ҳужумларини давом эттирмоқда
(last modified Thu, 27 Oct 2016 14:45:16 GMT )
октябр 27, 2016 19:45 Asia/Tashkent
  • Ол Сауд режими қирувчи учоқлари, Яман шимоли ғарбидаги Саъда
    Ол Сауд режими қирувчи учоқлари, Яман шимоли ғарбидаги Саъда

Ол Сауд режими қирувчи учоқлари, Яман шимоли ғарбидаги Саъда вилоятининг фуқаролар яшайдиган минтақларини бир неча марта бомбардимон этдилар.

Бугун Яман шимоли ғарбидаги Саъда вилояти кенгашининг аъзоси Али Ассаъда Форс ахборот агентлигига берган интервюсида, Саудий Арабистон режими ҳарбий самолётлари бир неча марта Саъда вилоятининг турли минтақаларини бомбардимон этдилар ва бу ҳужумлар натижаида  14 нафар тинч аҳоли қурбон бўлиб  ўнлаб кишилар жароҳат олишди деб айтди.

Шу ҳолда Яманнинг инқилобий қўмиталари етакчи масъулларидан бири Ҳусейн Ал-Ҳувсий Санъода Форс ахборот агентлигига берган интервюсида, яманлик ҳарбийлар  Таъиз вилоятида Арабистон ёлланмаларини ракета билан нишонга олишди ва бу амалиёт оқибатида  50 дан ортиқ ёлланма террористлар йўқ қилинди деб айтди.