Арабистон қирувчи самолётлари Яманнинг аҳоли турар жойларини бомбардимон қилди
Саудия арабистони қирувчи самолётлари Яманнинг аҳоли турар жойларини яна бир бор бомбардимон қилди
Саудия арабистони қирувчи самолётлари Яманнинг аҳоли турар жойларини яна бир бор бомбардимон қилди. Яманнинг Сана ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, бугун жума куни Арабистон армиясининг қирувчи самолётлари Яман шимолий ғарбидаги Саъда вилоятининг Боқем шаҳрининг аҳоли масканларига қарата ҳужум қилиши ортидан, уч нафар яманлик ҳаётдан кўз юмди. Шунингдек, Саудия арабистони қирувчи самолётлари бугун Санъо вилоятидаги Неҳм шаҳарчасини бир неча бор бомбардимон қилди. Натижада эса, бир қанча яманликлар ўлди ва оғир тан жароҳати олишди. Айни пайтда, Арабистон ҳаво кучларининг ал-Меҳвият вилоятининг Сарвоҳ ва Бани Саъид шаҳарларига қарата олиб борган ҳужумида ҳам бир нафар кўдак ҳаётдан кўз юмди ва яна икки киши яраланди. Яман мудофаа вазирлиги жума куни Арабистоннинг Жидда шаҳридаги Абдулазиз аэропортига қарата ракета ҳужумини Саудия арабистонининг яманликларга қарши жиноятларига жавобан амалга оширилди деб айтди. Бошқа хабарларга кўра, Яман халқ комитети кучларининг олға сари боришларидан кейин, Арабистон кучли хавотирланишга тушиб қолиб, Яман билан чегарадаги ўз ҳарбийларининг сонини янада кўпайтирди.