ИШИД террорчилик гуруҳи Мосел шаҳрида ўнлаб тинч аҳоли вакилларини қатл этди
(last modified Sat, 29 Oct 2016 12:08:48 GMT )
октябр 29, 2016 17:08 Asia/Tashkent
  • ИШИД террорчилик гуруҳи Мосел шаҳрида ўнлаб тинч аҳоли вакилларини қатл этди

Ироқ парламентининг инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси ИШИД террорчилик гуруҳи то монидан Мосел шаҳрида ўнлаб тинч аҳоли вакилларининг ўлдирилгани ҳақида хабар берди

Ироқ парламентининг инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси ИШИД террорчилик гуруҳи томонидан Мосел шаҳрида ўнлаб тинч аҳоли вакилларининг ўлдирилгани ҳақида хабар берди. Сомерия Ньюз ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ироқ парламентининг инсон ҳуқуқлари комиссияси раиси Абдураҳим Шемрий бугун шанба кунги чиқишида шундай айтдики, ИШИД террорчилик гуруҳининг унсурлари юз нафар ўғирлаб кетилган ироқликни Мосел шаҳрида қатл этишди. Абдураҳим Шемрийга кўра, ИШИД террорчилик гуруҳининг туррорчилари Ироқ аҳолиси ўртасида қўрқинч ва ваҳимали ҳолатни келтириб чиқариш мақсадида даҳшатли қатл этиш ишларини бошлашди. Шемрий Найнаво вилоятини ва Мосел шаҳрини озод этилиши ва ушбу вилоятни ИШИД террорчилик гуруҳидан тезроқ тозалаш кераклигини ҳамда ноҳарбийларни қутқариш лозимлигини таъкидлади. Шу билан бирга, Ироқ халқ кучлари ҳам бугун шанба куни Моселнинг жанубидаги ўнлаб қишлоқларни ИШИД террорчилик гуруҳидан озод этди. Ироқ халқ кучлари бугун шанба куни эрталаб Моселнинг жанубий ғарбий ҳудудларида ИШИД террорчилик гуруҳига қарши янги амалиётни бошлади.