октябр 20, 2022 14:54 Asia/Tashkent
  • Эрдуған Туркия ҳарбий бюджетини 26 миллиард еврога етишини айтди
    Эрдуған Туркия ҳарбий бюджетини 26 миллиард еврога етишини айтди

Туркия президенти минтақавий таҳдидларни ошиб боришига ишора қилиб, Анқара давлатининг 2023-йилда ҳарбий бюджетини оширишини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған кеча бу мамлакатнинг ҳарбий бюджетини 2023-йилда 26 миллиард еврога етишини маълум қилди.

У сўзларининг бошқа қисмида дунёда ва минтақамизда ортиб бораётган таҳдидлар сабаб мудофаа бюджетимизни келаси 2023 йил учун 469 миллиард лира /26 миллиард доллар/ миқдорида оширмоқдамиз деб қўшимча қилди.

Шу ҳолда Туркия мудофаа вазири Хулуси Акар ҳам  Греция ва Кипрдан кўпроқ қурол сотиб олишдан тийилишини сўради.

Ражаб Тойиб Эрдуған шунингдек ҳамма билиши керакки Греция ёки Кипрнинг қурол сотиб олишга иштиёқи тарангликни кучайтиришдан бошқа ҳеч натижа келтирмайди деб таъкидлади.

Юнонистон ва Туркия ҳарбий соҳада шиддатли рақобатда. Икки давлат ўртаисда эса энергия ва қочқинлар масаласида ҳам келишмоввчиликлар келиб чиққан.

Ёрлиқ