Саудия арабистони қирувчи самолётлари бугун эрталаб Яманнинг турли минтақаларини бомбардимон қилди
Саудия арабистони қирувчи самолётлари бугун эрталаб Яманнинг турли минтақаларини бомбардимон қилди
Саудия арабистони қирувчи самолётлари бугун эрталаб Яманнинг турли минтақаларини бомбардимон қилди. Бугун душанба куни Яманнинг ал-Мусайра тармоғи тарқатган хабарга кўра, Саудияликларнинг тажовузкор қирувчи самолётлари Яман ғарбидаги ал-Меҳвият вилоятидаги кўприкни бомбардимон қилди. Шунингдек, Арабистон ҳарбий самолётлари Мараб вилоятидаги Сарвоҳ минтақасини ҳам бир неча маротаба бомбардимон қилди. Ушбу ҳужум оқибатида бир нечта яманлик фуқаролар ҳаётдан кўз юмди ва оғир тан жароҳати олишди. Ал-Олам телеканали тарқатган хабарга биноан, Саудия арабистонининг Яман ғарбидаги ал-Ҳадийда вилоятига қарата ҳужумида ҳам қурбонлар сони 60 нафарга етган. Кеча якшанба кунида ҳам Саудия арабистони қирувчи самолётларининг Зайдия минтақасидаги қамоқхонага қарата ҳужум қилиши ортидан ўнлаб инсонлар ҳаётдан кўз юмди ва ярадор бўлди. Ушбу ҳужум натижасида кўплаб уйлар бузилганлиги боис қурбон бўлганларнинг сони ортган.