Қатардаги ЖЧда икки жамоада икки ака-ука ўйнайди
Икки ака-ука тарихда иккинчи марта футбол бўйича Жаҳон чемпионатида икки хил жамоага қатнашади.
Эрон ткелерадиокмпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Инаки ва Николас Уилямс ота-оналари Ганадан Испанияга келган ва бу мамлакатда қочқин бўлишган. Энди бу икки ака-ука икки хил терма жамоада ўйнашади.
Испания Қатарда бўлиб ўтадиган 2022 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди ва бу рўйхатда Николас киритилди. Атлетик Билбао клубида тўп сураётган 20 ёшли футболчи шу кунга қадар миллий термада 2 та ўйин ўтказган ва вингер позициясида фаол.
Иккала ака-ука ҳам Испанияда туғилган бўлса-да, Билбаодаги Инаки ва Памплонадаги Никол Қатар-2022 ЖЧда турли жамоалар вакили бўлишади.
2010 йилги ЖЧда биринчи марта икки ака-ука икки хил жамоада ўйнашганди.
Кевин Принс Гана термасида ва Жером Боатенг Германия терма жамоасида ўйнаган ва дарвоқи улар бир бирига қарши ўйнашди ва бу ўйин гуруҳ босқичда Германия фойдасига битта гол билан якунланди.
Энди 2022 йилги ЖЧда тарихда иккинчи марта икки ака-ука икки хел терма жамоада ўйнашади ва бу икки жамоа Испания ва Гана ўйнаши даргумон.