декабр 10, 2022 12:21 Asia/Tashkent
  • Эрдуған баъзи НАТО давлатларига нисбатан оғир айбловлар эълон қилмоқда
    Эрдуған баъзи НАТО давлатларига нисбатан оғир айбловлар эълон қилмоқда

Туркия президенти танқидий баёнотида НАТОга аъзо баъзи давлатларни /НАТО/ Сурия шимолидаги террор гуруҳларга қурол беришда айблади.

Ал-жазира телеканали ўз хабарида, Туркия президенти Ражаб  Тойиб Эрдуған Туркия армиясининг Суриядаги агрессив иштироки билан боғлиқ халқаро қонунлар ва БМТ Низомининг бузилишини тилга олмаган ҳолда, террорчи ташкилотларга қарши кураш борасидаги позициямиз учун бизни ҳеч ким айблай олмайди деб иддао қилди.

ШҲТ ва МДҲ уюшмасига аъзо давлатлар мудофаа вазирлари йиғилишда сўзлаган Туркия президенти АҚШ ва баъзи НАТОга аъзо давлатларни Сурия шимолидаги террорчи гуруҳларни / ПКК-Курдистон ишчилар партияси/ қўллаб-қувватлашда айблаб, Европа сиёсат, иқтисодий ва терроримзга қарши кураш мавзуларида Туркияга қарши позициясидан воз кечиши керак.

Туркия президенти шунингдек биз ҳам НАТОдамиз, лекин сиз Греция оролларни қурол ва жангчилар билан жиҳозлайсиз, бироқ Анқара давлати Афинанинг Ўртаер денгизи ва Эгей денгизлари бўйича тажовузкор ва провкацион ҳаракатлари тарафдорларининг ёндашувини қабул қилмади ва қабул қилмайди ҳам деб маълум қилди.

Ражаб Тойиб Эрдуған ўз сўзларида, Анқара ҳеч бир томонни бу давлат хавфсизлигини шубҳа остига қўйишига йўл қўймаслигига тўхталиб Туркия билан Кипр ўртасидаги инқироз ҳақида ҳам гапириб Кипрнинг шимолига оид мулоқотга қарши позициямиз ҳали ҳам сақланиб қолмоқда ва биз ундан чекинмаймиз деб қўшимча қилди.

Ёрлиқ