Фуод Ҳусейн: Эронга Ироқдан ҳужум қилинмаслиги керак
(last modified Tue, 20 Dec 2022 07:02:31 GMT )
декабр 20, 2022 12:02 Asia/Tashkent
  • Фуод Ҳусейн: Эронга Ироқдан ҳужум қилинмаслиги керак
    Фуод Ҳусейн: Эронга Ироқдан ҳужум қилинмаслиги керак

Ироқ ТИВ раҳбари бу мамлакатнинг Курдистон ҳудудида Эронга қарши сепаратистик гуруҳларнинг ҳаракатига шиора қилиб, Эрон Ироқ ҳудудидан келиб чиқадиган ҳужумларга дучор бўлмаслиги керак деб айтди.

Курд тилидаги Ровдав каналига таяниб Эрон телерадиокомпаинясининг ўзбек тилидаги сатининг хабар қилишича, Ироқ ташқи ишлар вазири Фуод Ҳусейн Эроннинг Ироқнинг Курдистон минтақасидаги сепаратист гуруҳлар позицияларига раета ҳужуми ёки бу ҳужумларни тўхтатиш учун Эрон билан музокара олиб бориши ҳақида гапириб, бу борада Эрон билан музокара давом этмоқда ва бу мақсадда катта делегация тузилган деб маълум қилди.

Фуод Ҳусейн ўз сўзларида Ироқ конституциясига амал қилади ва Эрон Ироқ ҳудудларини келиб чиқадиган ҳужумларга дучор бўлмаслиги керак деб изоҳлади.

У шунингдек Эроннинг талаблари расман эълон қилинди. Эрон Ироқ Курдистонида сиёсий партияларнинг /сепаратистлар/ қуролланишига йўл қўймасликларини ва Эронга қарши ҳужумлар уюштиришни ва чегараларни кесиб ўтиш орқали ўз юртларига киришни олдини олишни айтишмоқа деб таъкидлади.

Ироқ ТИВ раҳбари ўз сўзларида шу мақсадда Курдистон минтақаси ҳам  иштирок этгаётан хавфсизлик ва музокаралар қўмитаси тузилди деб қўшимча қилди.

Эрон давлати Ироқинг Курдистон минтақаксида жойлашган Эронга қарши чиққан курд  сепаратистик ва террорчилик гуруҳлари ҳар қандай қуролдан холи бўлиши кераклигини расман эълон қилиб келмоқда.

Эроннинг Сайидуш-шуҳадо Ҳамза /а/ номидаги ҳарбий база ракета ва дронларининг Ироқ шимолидаги ҳудудларда Эронга қарши бўлғунчи террорчиларнинг қолган қароргоҳига қилган ҳужумида  бу террорчиларга катта зарар етказилди.