Ироқ қуролли кучлари ўзларининг Мосел шаҳридаги халқаро аэропортга яқинлашиб қолди
(last modified Wed, 02 Nov 2016 13:08:19 GMT )
ноябр 02, 2016 18:08 Asia/Tashkent
  • Ироқ қуролли кучлари ўзларининг Мосел шаҳридаги халқаро аэропортга яқинлашиб қолди

Ироқ қуролли кучлари ўзларининг Мосел шаҳридаги олға юришларида ушбу шаҳарнинг халқаро аэропортига яқинлашиб қолди

Ироқ қуролли кучлари ўзларининг Мосел шаҳридаги олға юришларида ушбу шаҳарнинг халқаро аэропортига яқинлашиб қолди. Ферот Ньюз агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ироқ полицияси бошлиғи Роид Шокир Жавдатнинг маълум қилишича, Ироқ кучлари Мосел жанубидаги бир нечта қишлоқларни ИШИД террорчилар ишғолидан озод этишди. Шокир Жавдатнинг таъкидлашича, халқ кўнгилли кучлари ҳам Мосел ғарбидаги Бостоний Сайф номли тепаликни ўз назоратларига олишга муваффақ бўлишди. Ироқ полицияси қўмондонига кўра, халқ кўнгилли кучлари Мосел шаҳрининг ғарбий ҳудудларидаги бинолар ичига кириб яшириниб олган ИШИД террорчилик гуруҳининг кўплаб аъзоларини йўқ қилишди. Шу билан бирга, Ироқнинг терроризмга қарши курашиш бўйича кучлари ҳам Моселнинг кичик халқасидаги минтақаларни қамалга олганларидан сўнг, белларида портловчи моддалар бор бўлган ўнлаб ИШИД террорчиларини ҳалок қилишди.