Туркия давлатининг мухолифатига қарши урушида 34 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлди
Туркия мудофаа вазири ўртган етти йил ичида Курдистон ишчилар партияси ва мамлакат ҳукуматининг таниқли мухолифат гуруҳи тарафдорларининг 37 минг 312 нафари ҳалок бўлганини эълон қилди.
Туркия давлати ПКК ва бу мамлакатнинг ҳозирги президенти Ражаб Тойиб Эрдуғаннинг кўзга кўринган рақиби бўлган Фатҳулло Гулен гуруҳи тарафдорларини террорчи ва бўлғинчи сифатида тилга олиб уларни террорчи гуруҳлар рўйхатига киритди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг Туркиянинг ТРТ телеканали хабарига таяниб хабар қилишича, кеча Туркия Мудофаа вазири Хулуси Акар 2022-йилдаги сўнгги матбуот анжуманида жорий йилда мамлакат ичкарисида Ироқ ва Сурия шимолида жами 4 минг 999 нафар " террорчи" йўқ қилинди деб айтди.
Туркия мудофаа вазири нутқининг яна бир қисмида дунёда хавфсизлик хавотирларни кучайишига тўхталиб, 2015-йил 24-июндан буён бу гуруҳларнинг жами 37 имнг 312 киши ўлдириланини таъкидлади.
Туркиянинг ҳукмрон партияси бошқа давлатларни жумладан Финляндия ва Норвегияни ПКК гуруҳини қўллаб-қувватлаганликда айблаб бу икки давлатнинг НАТОга қабул қилинишини бу ёрдамлараниг тўхтатилишига боғлиқ қилиб қўйган. Акар бу анжуманда мухолифат тарафдорларини тилга олмай, " террор гуруҳлари" тарафдорларини огоҳлантириб террорчи гуруҳларни қўллаб-қувватлаган ҳар бир киши билан қатъий иш олиб ораимз деб қўшимча қилди.