Ансоруллоҳ: Саудия Арабистони ва БААга ҳужум қилишдан бошқа иложимиз йўқ
Саудия-АҚШ иттифоқи ўт очишни тўхтатиш тактикаси билан фақат Яман халқининг иқтисодий блокадасини кучайтирди, бироқ Санъо давлати бу ҳолат давом этса, Абу Даби ва Риёзга ракета ҳужумлари уюштиришини таъкидламоқда.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Яман халқи қамалнинг чўзилишига йўл қўймайди, босқинчи давлатлар эса товон тўлайди, агар вазият шундай давом этса, душман ҳудудига чуқур ракета ҳужумлар уюштирилади деб эълон қилган Ансоруллоҳ ҳаракати.
Ансоруллоҳ ахборот сайти бу хабарида Саудия Арабистони коалициясининг қуруқлик, денгиз ва ҳаводан Яманни блокада қилиши ўзида фалоктага сабаб ббўлган бўлса-да, Саудия коалицияси учун оташкесимдан мақсад фақат Ансоруллоҳни Саудия Арабистони чуқурлигига янги ҳарбий амалиётлар ўтказига йўл қўймасликдир деб изоҳлади.
Ансоруллоҳ базасига кўра очлик ёки қамал АҚШнинг Яманга қарши жиноят ва шафқатсиз уруш турларидан бири эканлигига ишора қилмоқда. бу уруш БМТ низомлари ва қонунарига оммавий қотиликка тенг жиноят саналади.
Саудия Арабистони режими 2015-йил март ойиданбуён, АҚШ, БАА ва боқша бир қанча режимлар кўмагида Яманга қарши ҳарбий тажовзларни амалга ошириб, мамлакатни қуруқлик, денгиз ва ҳаводан муҳосарага олди.