Ироқнинг Козимайн минтақасида портлаш амалга оширилди
Ироқ хавфсизлик манбалари Бағдод шимолидаги Козимайн минтақасида террористик портлаш амалга оширилганлиги борасида хабар бердилар.
Ироқнинг Сумария Нюс телеканалининг хабариаг кўра, бугун, якшанба куни Бағдод шимолидаги Козимайн минтақасининг Адан майдонида худкуш террорист томонидан бошқарилган ва бомба ўрнатилган автомобилнинг портлатилиши натижасида бир неча киши қурбон бўлди ва кўплаб киши жароҳатланди.
Шанба куни ҳам Бағдод шимолида жойлашган Тожи минтақасида портлаш содир этилганлиги натижасида 2 киши ўлдирилди ва 9 киши жароҳатланди.
Ироқ пойтахтида сўнгги ҳафталарда қонли портлашлар амалга оширилиб, бу портлашларда ўнлаб киши ўлдирилди.
Бағдоддаги террористик портлашларнинг аксариятининг масъулиятини ИШИД террористик гуруҳи ўз зиммасига олмоқда.