Туркия ва Суриядаги зилзила қурбонлари сони 4300 дан ортиқ кишига етди
Туркиядаги 7,8 магнитудали зилзиладан олинган сўнгги янгиланган статистик маълумотларга биноан ҳозирча Туркия ва Сурияда 4300 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Сурия бўйлаб зилзила қурбонлари сони /бу мамлакат ҳукумти назорати остидаги ҳудудлар ва террорчилар назорати остидаги ҳудудлар/ 1451 киши ҳалок бўлди ва 3531 киши яраланди.
Сурия ССВ хабарига кўра, Алеппо, Латакия, Ҳамаҳ, Идлиб ва Тартус вилоятларида содир бўлган зилзила қурбонлари сонининг 764 киши бўганини ва 1448 киши жароҳат олганини ва бу статистика якуний эмаслигини маълум қилди.
Бугун Туркиянинг Бахстсиз ҳодисалар ва табиий офатларни бошқариш агентлиги бу мамлакатда содир бўлга сўнгги зилзила оқибатида 2921 киши ҳалок бўлганини маълум қилди.
Туркиядаги табиий офатларни бошқариш гуруҳлари ҳам бу мамлакатнинг бир нечта шаҳарларида 5 минг 600 дан ортиқ бинолар вайрон бўлганини ва улар орасида бир неча қаватли бинолар борлигини хабар қилган. Афсусланарлиси шуки бу бинолар якшанбага ўтар кечаси биринчи зилзила пайтада ўз квартираларида ўхлаб қолган аҳоли била тўла эди.
НДТВ шунингдек, қурбонлар тузатиб бўлмас даражада кўпайишидан хавотирлар мавжуд ва шу муносабат билан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти расмийлари бу зилзила қурбонлари эҳтимол 20 мингга яқин кишини ташкил этишини тахмин қилишди.