феврал 28, 2023 11:56 Asia/Tashkent
  • БМТ: Ғарбий соҳилдаги зўравонликларни қоралаймиз
    БМТ: Ғарбий соҳилдаги зўравонликларни қоралаймиз

БМТ матбуот котиби Стефан Дюжарик Ғарби соҳилдаги зўравонликларни қабул қилиб бўлмайди ва биз уни қоралаймиз деб айтди.

Ўтган ҳафта Исроил режими жангарилари  Ноблус шаҳрининг эски маҳалласида 11 кишини шаҳид қилиб,  102 кишини яралаган эди. Бу жиноят сионист полициясининг тўртта махсус бўлинмасидан бири бўлган "Ямам" бўлинмаси аскарлари томонидан содир этилан. Бу жиноятда шаҳид бўлган ва жароҳатланганларин аксарияти тинч аҳоли вакилларидир.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, БМТ матбуот котиби Стефан Дюжарик кеча журналистлар билан суҳбатда биз келишувлар халқаро қонунларга зид эканлигини ва икки давлат қаторига эришиш йўлида тўсиқ яратишини очиқ айтдик деб изоҳлади.

У сўзларининг бошқа қисмида ўтган ҳафта охирида Ғарбий соҳилда гувоҳ бўлган зўравонликларни қабул қулиб бўлмайди ва биз буни қоралаймиз ва биз бошқалардаги бу зўравонлик ҳаракатарини қоралашни сўрайимз деб қўшимча қилди.

Ёрлиқ