Сионистик режим Ҳалаб халқаро аэропортига ҳужум қилди
Сионистик режим қирувчи самолётлари Алеппо халқаро аэрортига авиазарбалар берди.
Сурияниннг СОНО расмий ахборот агентлигиниг ҳарбий манбалардан бирига таяниб хабар қилишича, бугун эрталаб соат 02:07 да Исроил режими Латакия ғарбидаги Ўрта ер денгизида Ҳалаб халқаро аэропортини нишонга олди.
Ҳарбий манбага кўра Алеппо халқаро аэропортига моддий зарар етказилани маълум қилиб ҳозирда бу аэропорт фаолияти тўхтатилган деб қўшимча қилди.
“Al-Mayadin” ахборот сайти ҳам сионистик режим қирувчиларининг Ҳалаб халқаро аэропортига ҳужумини тасдиқлаб Сурия армиясининг ҳаво мудофаа душман ракеталари билан шуғулланаётгани ҳақида хабар қилди.
Бу тармоқ шунингдек Ҳалаб аэропортининг учиш қўниш йўлаги ишдан чиққани ва Ал Нироб ҳарбий ҳаво базаси ҳам сионист томонидан нишонга олингани ҳақида хабар қилди.
Тахминан икки ҳафта олдин сионист қирувчи самоёлтлари Ас-Сувайда вилояти шимолидаги радар объектига қилган бир вақтда Дамашқ жанубидаги турар-жой биноси ҳам нишонга олинган эди ва натижада бир неча киши шаҳид бўлди ва яраланди.
Исроил режимнинг бу ҳаво ҳужумлари Сурия ҳукумати БМТ ва Хавфсизлик кенгашига қайта -қайа мактуб йўллаб бу ҳужумларни қоралаб уни тўхтатишини сўраган бир пайтда содир бўлди.