Сионистик режимдаги намойишчилар: биз Нетаняҳуга ишонмаймиз, биз кўчада қоламиз
Тел-авивдаги норозилик ҳаракати етакчилари, Бинямин Нетаняҳунинг орқага чекишини ва суд-ҳуқуқ ислоҳоти режасининг қонунчилик жараёни тўхтатганини эълон қилинганидан кейин, унга ишонмасликларини ва кўпроқ босим билан кўчаларда қолишларини таъкидлашди
Куни кеча сионистик режим бош вазири бу режимнинг суд тизимига оид баҳсли режасини тўхтатганини эълон қилди.
Сионистик режимнинг " Эй24" телекананининг хабар қилишича, ишғол қилинган ҳудудларидаги норозилик ҳаракати етакчилари Нетаняуҳнинг бу чекинишидан қониқмаган ва курашни кўчаларда давом эттиришни ва таслим бўлмасликни талаб қилмоқда.
Сионистик режим намойишчилари Бинямин Нетаняҳунинг режасининг қонунчилик жараёнини вақтинча тўхтатиб қўйишини эълон қилганига қарамай, аммо бу ҳақиқат бўлмайди. Тўғрироғи келажакда ўзи ва иттифоқчилари истаган қонуний йўлни кенгроқ консенсиус билан давом эттиришга ҳаракат қилади деб таъкидлади.
Суд ислоҳоти режасига қарши норозилик ҳаракати етакчиларидан бири Чикма Пресслер ҳам Нетаняҳунинг кечанги нутқидан кейин бу қонун давом этар экан ва умуман тўхтатилмаса, биз кўчада қоламиз. Нетаняуҳнинг бу баёнотлари шунчаки бизнинг норозиликларини заифлаштириш ва унинг диктатурасини фаоллаширишга уринишдир деб маълу қилди.
Ишғол этилган Фаластин ҳудудларидаги норозилик ҳаракати етакчилари вазирлар маҳкамасининг суд-ҳуқуқ ислоҳоти режасига қарши кўча намойишларини давом эттиришни режалаштираётган бир пайтда, Бинямин Нетаняҳу сўнгги икки кун ичида у режани тўхтатиш учун юқори босимни кўрди ва у бу борада қарор қабул қилиш учун коалиция раҳбарлари ва иттифоқчилари билан соатлаб маслаҳатлашди.