Туркия президентлигига номзодларнинг якуний рўйхати эълон қилинди
Туркия презиентлиги сайлови учун Кемал Қиличдорўғоу, Муҳаммад Инже, Ражаб Тойиб Эрдуған ва Синан Оғаннинг исмлари якуний рўйхатга эълон қилинди.
Туркияда бир вақтда президентлдик ва парламент сайловлари 2023-йил 14-май куни бўлиб ўтади. Оовз бериш шу куни соат 08:00 да бошланади ва 17:00 да якунланади.
Икки кун олдин Метропол компанияси раиси, Озар Сенжер Туркиядаги сўнгги сайлов сўровини изоҳлаб, " Миллат" номи билан танилгани мухолифат коалициясининг номзоди Камол Қиличдорўғлу ҳозирги президент Ражаб Тойиб Эрдуған ва Халқ коалицияси номзодидан 2,5 балл юқоридир деб эълон қилди.
TRT телевидениясининг хабар қилишича, Туркия олий сайлов кенгаши президенликка номзодларнинг якуний рўйхати хусусидаги қарорини сўнгги сони расмий газеталарда нашр этди.
Рўйхатга муносиб номззодлар исмлари алифбо тартибида Камол Қиличдорўғлу, Муҳаррем Инже, Ражаб Тойиб Эрдуған ва Синон Оған исмлари келтирилган.
Бу рўйхат 19-март куни эълон қилинган аввалги рўйхатга қарши бидлдирилган эътирозларни баҳолашдан кейин тайёрлаган.