Моселнинг шимолий шарқий қисмида Беъшиқа шаҳарчаси террорчилар ишғолидан батамом озод этилди
Мосел шаҳрининг шимолий шарқий қисмида Беъшиқа шаҳарчаси террорчилар ишғолидан батамом озод этилди
Мосел шаҳрининг шимолий шарқий қисмида Беъшиқа шаҳарчаси террорчилар ишғолидан батамом озод этилди. Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, бугун Пишмарге Курд кучлари уч томондан Беъшиқа шаҳрига киришга муваффақ бўлишди ва ушбу шаҳарни ИШИД террорчиларидан бутунлай озод этишди. Беъшиқа минтақаси чамаси икки ҳафта олдин Пишмарге Курдлари қуролли кучларининг қамалида қолган эди. Бундан олдинроқ эса, Ироқ Курдистон минтақаси раиси Масъуд Борзаний ўз чиқишида Беъшиқа минтақаси ҳарбий жиҳатдан Ироқ кучларининг назоратига ўтди деб маълум қилган эди. Беъшиқа Ироқ шимолидаги Найнаво вилоятининг стратегик аҳамиятга эга бўлган минтақаларидан ҳисобланади. Мосел ғарбидаги фронтда Ироқ кучлари Мосел жанубий ғарбий минтақаларидаги Ҳавижа ал-Ҳэсон қишлоғини ИШИД террорчиларидан озод этишга муваффақ бўлишди. Мосел шимолида ас-Сода ва Баъвиза минтақалари ҳам ИШИД террорчилик гуруҳининг ишғолидан озод этилди.