Ироқда амалга оширилган террорчилик портлаш кескин қораланмоқда
(last modified Tue, 08 Nov 2016 07:08:25 GMT )
ноябр 08, 2016 12:08 Asia/Tashkent

Ироқда амалга оширилган террорчилик портлаш кескин қораланмоқда

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

     Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

      Бугунги  суҳбатимиз "Ироқда амалга оширилган террорчилик портлаш" мавзуига бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

       Ироқ президенти Фавод Маъсум террорчилар Сомерода амалга оширган террорчилик ҳужумларига товон тўлашади деб айтди. Ироқ президенти мамлакат хавфсизлик идораларидан бегуноҳ зиёратчилар ва халқга нисбатан тажовуз қилган террорчи гуруҳларни бутунлай йўқ қилиш учун тезроқ ва лозим чоралар кўришларини ва шу каби ҳужумларнинг рўй беришини олдини олиш учун зарурий ишларни амалга оширишларини истади. Якшанба куни Сомерода Имомайн Аскарийн (а) ҳарамларининг автобекатида содир этилган террорчилик портлашда 8 нафар эронлик зиёратчилар шаҳид бўлишди. Шунингдек, ушбу ҳодисада яна 102 нафар зиёратчи оғир тан жароҳати олди. Текридда Салоҳиддин вилоятининг об-ҳавосини прогноз қилиш идорасига кираверишда ҳам бомба қурилмаси ўрнатилган автомобилнинг портлаши оқибатида камида 14 нафар инсон ҳаётдан кўз юмди ва 25 киши оғир жароҳат олди. ИШИД террорчилик гуруҳи ушбу иккала портлаш масъулиятини ўз зиммасига олди. Ироқ шимолидаги Мосел шаҳрини озод этиш амалиёти ҳаракатларида ИШИД террорчилик гуруҳига қақшатқич зарба берилгани ортидан, ИШИД террорчилик гуруҳи ўзининг қўпорувчилик ҳаракатларини яна кучайтирди ва ушбу террорчилик ҳаракатларини ноҳарбий бўлган тинч аҳоли вакилларига қаратди ҳамда кўплаб инсонларни ўлдирмоқда.

    Сиёсий кузатувчилар Ироқда террорчилик жиноятларининг янада шиддатли тус олишини, Ироқда олдинда турган иккита муҳим ҳодисани яъни Имом Ҳусайн (а)нинг шаҳид бўлганининг қирқинчи кунини нишонлаш учун ўтказиладиган катта кўча намойишларини ва Ироқда ИШИД террорчилик гуруҳининг буткул йўқ бўлиб кетишини кўзда тутган, Мосел шаҳрини озод этиш учун ироқликлар томонидан бошланган амалиёт жараёнида ИШИД террорчилик гуруҳининг батамом мағлуб бўлиши деб аташмоқда. Айтиш мумкинки, ироқликлар сўнги кунларда Ироқ юртининг кўплаб минтақаларидан террорчиларни  тозалаш мақсадида Мосел шаҳрини озод этиш амалиётини бошлаб юборишди ва ушбу амалиёт ўзининг якуний босқичига етиб қолгани ҳам Ироқда ИШИД террорчилик гуруҳининг тугашини англатади ва ушбу вазият эса, ИШИД террорчилик гуруҳининг руҳиятини заифлаштиришга олиб келди. Шундай шароитда, Ироқдаги террористлар Ироқдаги ўз мағлубиятларини омма афкоридан йўлдан оғдириш мақсадида ва Мосел амалиётини тўхтатиш учун одамлар орасида ваҳима ва қўрқинч солиш учун Ироқда террорчилик ҳаракатларини янада оширишди.    

          Бошқа томондан эса, ИШИД террорчилик гуруҳи, мусулмонларнинг огоҳ жамиятини айниқса шиа мусулмонларининг буюк ҳаракатлари салафийлик ва такфирчи оқимларнинг эътиқодларининг бузуқ моҳиятини ошкор қилиши ва фош этиши сабабли, шунга ўхшаш йиғинларни ўтказилишига тўсқинлик қилишни кўзлашмоқда. Ҳар йили Ироқдан ва  60 дан ортиқ жаҳон мамлакатларидан Имом Ҳусайн (а)нинг миллионлаб зиёратчилари айниқса Эронлик зиёратчилар Шиаларнинг учинчи имоми бўлмиш ҳазрати Имом Ҳусайн (а)нинг шаҳид бўлганининг қирқинчи куни маросимида иштирок этиш учун муқаддас Карбалойи муалло шаҳрига пиёда сафар қилишида. Имом Ҳусайн (а)нинг арбаъийн маросимидаги кўча намойишларининг буюклиги, дарҳақиқат Ироқда террорчи ва такфирчи оқимлар қаршисида шиа ва суний мусулмонларининг бирлигини янада яққол намоён этади ва улуғлайди. Имом Ҳусайн (а)нинг шаҳид бўлганининг қирқинчи кунида миллионлаб одамларнинг катта йиғинлари ва намойишлари, экстремистларнинг ва Ироқда тинчлик бўлишини истамайдиганлар ва обод бўлишини хохламайдиганларнинг мағлуб бўлишини ҳамда уларнинг ғарблик ва араб мамлакатларидаги хомийлари ва экстремистларнинг фитналарининг барбод бўлшини англатади.

      Имом Ҳусайн (а)нинг қўзғалиш ҳақидаги мурожатининг бутун жаҳонга тегишли эканлигини эътиборга олиб шуни айтин керакки, Имом Ҳусайн (а) арбаъийн маросими исломий уммат етакчиларининг ҳақиқатни излашда, зулмдан қайтаришда ва мустабидларга қарши курашдаги рамзи бўлиб, шу каби тимсоллар аҳамиятга эга бўлиб террорчиларни хавотирга солади. Диққатни тортадиган жойи шундаки, охирги йилларда Имом Ҳусайн (а)нинг арбаъийн маросимининг асосийси ва кенг кўламлиси Карбалода ўтказилади. Хавфсизлик таҳдидлари ва бомба мосламаларининг портлаши ҳамда минамётлардан ўққа тутиш каби ҳаракатлар ҳам зиёратчиларнинг ушбу йиғиндаги азадорлик маросимида иштирок этиш учун иштиёқларини ва рағбатларини пасайтирмади. Шунингдек, ушбу маросим ҳар йили олдинги йилларга қараганда янада шукуҳли ва тантанали тарзда ўтказилмоқда. Шуларга қарамай, Ироқ хавфсизлик кучлари ИШИД террорчилик гуруҳлари таҳдидларининг янда кучайиб кетганини эътиборга олиб жиддий чора-тадбирларни кўриб, террорчилар томонидан нотинчлик келтириб чиқариш ҳаракатларини бартараф этишларига умид қилинмоқда.      

     Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.  Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.