апрел 14, 2023 15:19 Asia/Tashkent
  • Ал-Ақсо масжидида Муборак Рамазон ойининг сўнгги жума кунида бомдод намози ўқилди
    Ал-Ақсо масжидида Муборак Рамазон ойининг сўнгги жума кунида бомдод намози ўқилди

Масжидулақсода минглаб фаластинликлар бугун жума тонгида Муборак Рамазон ойининг сўнги жума куни бомдод намозини ўқишди.

Фаластин алявм сайтининг хабар қилишича, маҳаллий манбалар бугун жума куни эрталаб  ўн минглаб намозхонлар Ал-Ақсо масжидига ажойиб манзара яратиб бу масжидда бомдод намозини ўқиганларини эълон қилди.

Маҳаллий манбалар шунингдек  Қудсни ишғол қилган босқинчи сионистик режим жангариларининг намозхонлар йўлига тўсиқ яратиши ва уларни Мажидулақосга киришларига йўл қўймасликларига қарамай, фаластинликлар Масжидулақсо томон ҳаракат қилиб, бу жойда намоз ўқишди деб маълум қилди.

Бугун жума куни Халқаро Қудс куни  кўплаб исломий мамлакталарда Фаластин халқи ва мазлумларига бирдамлик эълон қилиниб  Фаластин миллати ва қаршилик ҳаракатини қўллаб- -қувватлаш мақсадида катта маршлар уюштирди.

Шунингдек Ҳиндистон назоратидаи Кашмир вилоятида ҳам минглаб мусулмонлар Халқаро Қудс кунида  кўчаларга чиқиб, сионистик режимнинг Фаластинга қарши жиноятларини кескин қораладилар.

Халқаро Қудс куни билан бир вақтда сионистик режимнинг жиноятларига қарши чиққанлар Малайзияда ҳам  мазлум Фаластин халқининг тарафдорлигида   марш ўтказдилар.

Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида ҳам Халқаро Қудс куни муносабати билан махсус маросим бўлиб ўтди.

Ёрлиқ