май 17, 2023 12:04 Asia/Tashkent
  • Саудия Арабистони АҚШнинг сўровларига аниқ жавоб берди: Эрон билан муносабатларимизни кўриб чиқмаймиз
    Саудия Арабистони АҚШнинг сўровларига аниқ жавоб берди: Эрон билан муносабатларимизни кўриб чиқмаймиз

Араб тилидаги нашрияларидан бири, Саудия Арабистони етакчилари АҚШнинг турли делегацияларининг бу мамлакатга Эрон билан алоқаларини қайта кўриб чиқиш сўровига жавобан бу қарорни қайтариб бўлмайдиганини эълон қилганини хабар қилди.

Пекин шаҳрида бўли ўтган Эрон Ислом республикаси Саудия Арабистони ўртасидаги музокаралар чоғида икки мамлакат 10-март куни 7 йилдан кейин дипломатик муносабатларни тиклашга келишиб олди.

Тасним ахборот агентлигиниг хабар қилишича  Asas Media ахборот сайти хабарлар манбаларига таяниб, нашр этган мақоласида Саудия Арабистони расмийлари сўнги ҳафталарда бу мамлакатга келган АҚШ делегациялари Эрон билан алоқалар ўрнатиш қароридан ҳеч қачон чекинмаслиги ва ўзлари дунёдаги ҳар қандай иқтисодий ёки сиёсий куч билан ўз манфаатлари ва эркин ҳудуд доирасида алоқа ўрнатишини маълум қилган деб ёзди.

Эслатиб ўтамиз сўнгги ҳафталарда АҚШ ҳукумати Риёз ҳукуматини Теҳрон билан алоқалардан қайтариш учун ҳатто шармандали тарзда бўлган жуда кўп сондаги элчиларини Саудияга юборди.

Мақола давомида шунингдек, Вашингтон бундан кейин Саудия Арабистони ва Эрон Ислом Республикаси келишуви минтақда яратган янги геостратегик иродани ҳурмат қилиши керак чунки минтақа кескинликни пасайтириш ва мавжуд муаммоларни нолга тушуриш томон бормоқда ва  бундан кейин АҚШ бу бўшлиқдан минтақага чексиз аралашувлар учун фойдалана омлацди деб келтирилган.

Ёрлиқ