Туркияда номаълум масофага эга иккинчи баллистик ракета синови ўтказилди
Туркияда президентлик сайловларининг иккинчи босқичи арафасида мамлакат охирги бир неча ой ичида иккинчи марта баллистик ракетасини синовдан ўтказди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Туркиянинг “Тайфун” номли баллистик ракетаси ушбу мамлакатнинг Қора денгиз соҳилида жойлашган Ризе-Арвин аеропортидан учирилган.
Ушбу хабарга кўра, Туркиянинг иккинчи баллистик ракета учириш масофаси ҳақида ҳеч қандай янгилик чоп этилмаган.
561 км масофага эга бўлган ушбу ракетанинг илк синови ўтган йилнинг октябр ойида ўтказилган эди.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған илк баллистик ракета синовидан сўнг айтишича, унинг мамлакати мудофаа саноатида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, ракеталар, зирҳли транспорт воситалари ва бошқа технологик асбоб-ускуналар ва жиҳозлар билан янада кучлироқ бўлади.
Туркиянинг ҳарбий бюджети ортишига тўхталиб ўтган Эрдўғон:Адолат ва тараққиёт партияси ҳокимият тепасига келгунига қадар (2002 йилда) 250 миллион долларни ташкил этган мамлакат мудофаа саноатининг экспорт қиймати ҳозирда йилига уч миллиард доллардан ортиқни ташкил этади.
Туркия президенти қўшимча қилди:Бу мамлакатда мудофаа саноати лойиҳалари сони 62 лойиҳадан 750 дан ортиқ лойиҳага кўтарилди ва бу лойиҳалар бюджети 5,5 миллиард доллардан 75 миллиард долларга ошди.