Ноблус шарқида 2 фаластинлик шаҳид бўлди
(last modified Wed, 21 Jun 2023 08:48:55 GMT )
июн 21, 2023 13:48 Asia/Tashkent
  • Ноблус шарқида 2 фаластинлик шаҳид бўлди
    Ноблус шарқида 2 фаластинлик шаҳид бўлди

Ноблус шарқидаги бомба портлашида 2 нафар ёш фаластинлик шаҳид бўлди.

Фаластиннинг Шаҳоб ахборот агентлигининг хабар қилишича, Ноблус шарқидаги Балота лагерида хатолик билан портлаган бомба оқибатида 2 нафар ёш фаластинлик шаҳид бўлди ва яна бир нафари жароҳатланди.

Хабарга асосан, Иордания дарёсининг ҳарбий соҳилидаги қаршилик кучлари ва фаластинлик қочқинликдаги сионистик режим кучларининг зўравонликлари ва ҳужумлари учун  шай ҳолатга келган.

Олдинроқ Фаластин Қизил Ярим ой жамияти ҳам  шаҳарчаларда яшайдиган сионистларнинг бу режим жангарилари ёрдамида Ноблус жанубида жойлашган Ҳавара аҳоли пунктига ҳужуми оқибатида 36 фаластинлик яраланганини маълум қилган эди.

Фаластин касалхоналик манбалари ҳам Ноблус шарқида жойлашган Байт Форик назорат пунктида сионистларнинг ҳужуми ортидан 15 фаластинлик яраланганини хабар қилди.

Шу ҳолда кеча Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқидаги ўзгаришлар сабаб  ташкил этилган сионистик режим  хавфсизлик кабинети йиғилиши якунланди ва сионистик режим ОАВлари хабарига биноан, бу босқинчи режим кабинети  Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқида фаластинликлрани бостириш ва уларга нисбатан респрессив ҳаракаталарни кучайтириш қарорга келган.

Ёрлиқ