Сионистларнинг Наблусга ҳужумида 2 нафар фаластинликнинг шаҳид бўлди
(last modified Fri, 07 Jul 2023 11:13:45 GMT )
июл 07, 2023 16:13 Asia/Tashkent
  • Сионистларнинг Наблусга ҳужумида 2 нафар фаластинликнинг шаҳид бўлди
    Сионистларнинг Наблусга ҳужумида 2 нафар фаластинликнинг шаҳид бўлди

Сионист кучларнинг Наблусга ҳужуми ортидан икки фаластинлик шаҳид бўлди.

Зулмга учраган Фаластин халқининг ҳақ-ҳуқуқлари етмиш йилдан ортиқ вақтдан бери сионистик режимнинг оёқлари остида эзилиб келинмоқда. Бу вақт ичида Қуддус ишғолчи режими фаластинликларга қарши энг шафқатсиз жиноятларни амалга оширди.

Шу муносабат билан ва Фаластин Ал-Юм тармоғига кўра, маҳаллий манбалар сионистик режим аскарлари бугун эрталаб Ғарбий Соҳилдаги Наблуснинг эски маҳалласига босқин уюштириб, сўнгра бир уйни қуршаб олиб вайрон қилганликларини эьлон қилди.

Бу манбаларга кўра, бу ҳужумдан сўнг қаршилик кучлари билан босқинчилар ўртасида шиддатли тўқнашув бошланиб, фаластинликлар бомба портлатиб, сионист аскарларни олиб кетаётган автомобилни нишонга олишга муваффақ бўлди.

Фаластин Ал-Юм сионистлар бу босқинчиликда Ҳамзаҳ Мақбул ва Хайри Шаҳин исмли икки фаластинликни шаҳид қилганликларини э’лон қилдилар ва яна 3 нафар фаластинликни ҳам ҳибсга олдилар.

Бу манбалар ҳам бу ҳаракатдан кейин сионистлар Наблусдан чекинганликларини эълон қилдилар.

Ёрлиқ