Сионистларнинг Наблусга ҳужумида 19 нафар шаҳид ва ярадор бўлди
Фаластин Қизил Ярим Ой жамияти сионист кучларнинг Наблус шаҳрига қилган ҳужумида бир фаластинлик шаҳид бўлгани ва камида 18 киши яраланганини эьлон қилди.
Ал Жазеера веб-сайтига кўра, Фаластин оммавий ахборот воситалари юзлаб сионист муҳожирларнинг яхши жиҳозланган ва қуролланган бу режим аскарлари ҳамроҳлигида Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида жойлашган Наблус шарқидаги Ҳазрати Юсуф қабрига ҳужум қилганини хабар қилди.
Бу хабарга кўра, Фаластинлик ёшлар ва қаршилик гуруҳлари жангчилари ҳам сионист босқинчиларнинг Наблусга кириши билан қуролли тўқнашувга киришган ва бу тўқнашувда Бадр Сами Рабҳи Масри исмли бир фаластинлик ёш шаҳид бўлган.
Фаластин Қизил Ярим Ой жамияти бу тўқнашувлар ҳақида маълум қилдики,Сионистик ишғолчи кучларининг Наблус шарқидаги ҳужуми чоғида 4 нафар фаластинлик жанговар ўқлардан яраланган, улардан икки нафарининг аҳволи оғир, 15 киши эса газдан бўғилиб қолган.
Наблус баталони Исломий Жиҳод қаршилик ҳаракатининг ҳарбий бўлими бўлмиш Сарая ал-Қудснинг бўлинмаси сифатида ўз баёнотида эьлон қилди:Фаластинлик жангчилар Юсуф мақбараси ҳудудига ҳужум қилган сионист аскарлар ва кўчманчилар билан тўқнаш келишди.
Фаластин матбуоти яна хабар беришича, қаршилик жангарилари Наблус шарқидаги болаларни ўлдираётган сионистик режимга тегишли ҳарбий булдозер ёнида бомбани портлатган.
Аввалроқ Фаластин Ахборот Маркази (Ал-Маати) жорий йил бошидан буён сионист ишғол армиясининг ҳужумлари ёки шаҳидлик операциялари чоғида 206 нафар фаластинлик шаҳид бўлгани ҳақида хабар берган эди.