Қалқиля шаҳрида фаластинлик ўсмир шаҳид бўлди
Сионистик кучларнинг Қалқилия шаҳрига ҳужумидан сўнг сионистлар томонидан фаластинлик 14 ёшли ўсмир Фарес Шаҳрабил Абу Самраҳ отиб шаҳид қилди.
ИРНА хабарига кўра; Пайшанба куни сионист аскарлари Қалкилия шаҳрининг ан-Нақар маҳалласига ҳужум қилди, бу эса улар ва фаластинлик ёшлар ўртасида кучли тўқнашувларга сабаб бўлди.
Чоршанба куни Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги сионистлар томонидан отиб ташланган 23 ёшли фаластинлик Муҳаммад Абдул Ҳаким Наим Надийнинг шаҳид бўлганини эълон қилди.
Охирги ойларда Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида сионист ҳарбийлар ҳужумларига қарши Фаластин фуқароларининг қаршилиги ва фаластинлик жангчиларнинг сионистларга қарши қуролли кураши кучайган.
Бу ҳолат сионистик режимнинг сиёсий ва ҳарбий раҳбарларини жуда хавотирга солди; шу даражадаки болалар ва ўсмирларни нишонга олмоқда.