ҲАМАС: Биз шаҳид бўлган фаластинлик болаларнинг қони учун қасос оламиз
(last modified Thu, 03 Aug 2023 05:39:36 GMT )
август 03, 2023 10:39 Asia/Tashkent
  • ҲАМАС: Биз шаҳид бўлган фаластинлик болаларнинг қони учун қасос оламиз
    ҲАМАС: Биз шаҳид бўлган фаластинлик болаларнинг қони учун қасос оламиз

Ҳамас ҳаракати сионистик режим аскарлари томонидан шаҳид бўлган фаластинлик болаларнинг қони учун қасос олишини эьлон қилди.

15 ёшли фаластинлик ўсмир Муҳаммад Фарид Шоги Аз-Заарир шу чоршанба куни Хеврон жанубидаги Самуа шаҳри яқинида сионист босқинчи кучлар томонидан шаҳид бўлди.

Шу муносабат билан ва ИРНА ахборот агентлиги хабарига кўра, Фаластин Исломий Қаршилик Ҳаракати (Ҳамас) кеча, чоршанба куни ўз баёнотида ушбу фаластинлик ўсмирнинг шаҳид бўлганига ҳамдардлик билдирар экан, фаластинлик жангчилар тез орада Фаластин халқига қарши босқинчиларнинг жиноятларига қарши жавоб беришини таькидлади:Фаластин қаршиликлари бу ер халқининг эркинлик, мустақиллик, қайтиш ва муносиб ҳаёт кечириш ҳуқуқини қайтариб олади.

Фаластин қаршилик гуруҳлари бу фаластинлик ўсмир шаҳид бўлгач, сионистлардан Муҳаммад Фарид Шоғий Аз-Зарирнинг қони учун қасос олишларини эьлон қилди.

Сионистлар ўзларининг босқинчилик мақсадларига эришиш учун ҳар куни Фаластиннинг турли ҳудудларига ҳужум қиладилар ва  фаластинликларни шаҳид қиладилар, жароҳатлайдилар ёки қамоққа жўнатадилар.