Наблусда 70 дан ортиқ фаластинлик яраланди
Фаластин Қизил Ярим Ой жамияти сионистларнинг Наблусга қилган ҳужуми ортидан 70 дан ортиқ фаластинлик яраланганини маълум қилди.
Сионистлар ўзларининг босқинчи мақсадларига эришиш учун ҳар куни Фаластиннинг турли ҳудудларига ҳужум қилиб, ёлғон даъволар билан фаластинликларни ҳибсга олишади, жароҳатлайдилар ёки шаҳид қиладилар. Қаршилик кучлари сионистик режим жиноятларига амалиётлар уюштириш билан жавоб беради.
Фаластин Сама ахборот агентлигининг хабар беришича, сионист муҳожирлар ва ишғолчи режим аскарлари Ғарбий Соҳил шимолида жойлашган Наблусга қилган ҳужуми оқибатида 72 нафар фаластинлик яраланган.
Бу хабарга кўра, сионист муҳожирлар ишғолчи кучлар кўмагида Наблус шарқидаги Ҳазрати Юсуф (а.с.) қабрига ҳужум қилганлар.
Бу хабарга кўра, Фаластин қаршилик кучлари портловчи пакетлар ва ўт қўювчи бомбалар билан сионистларга ҳужум қилди.
Ушбу ҳисоботга асосланиб, Сионистик режим армияси эълон қилдики, бу режим армиясининг бульдозери бир қанча фаластинликлар ёндирувчи бомбалар билан ҳужум қилганидан кейин ёниб кетди.
Сионистларнинг Наблусга ҳужуми билан бир вақтда бу шаҳар осмонида сионистлар вертолётлари учиб, сионистлар армиясининг мерганлари бу шаҳар биноларига жойлаштирилди ва қаршилик кучлари билан сионист ҳарбийлар ўртасидаги зиддият давом этмоқда.
Бундан олдин сионистлар фақат босиб олинган ҳудудларнинг жанубида ва Ғазо минтақасида фаластинликлар билан алоқадор эди. Аммо ҳозир Фаластин шарқидаги Ғарбий Соҳил ўзининг ёшлик қуролли кучлари туфайли қўрқоқ сионистлар учун пистирма бўлиб, уларнинг кўзларидан енгил уйқуни олиб ташлади.