Сионистик режим Ғазо бўлгасини бомбардимон қилишни давом эттирмоқда
(last modified Wed, 11 Oct 2023 06:17:11 GMT )
октябр 11, 2023 11:17 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим Ғазо бўлгасини бомбардимон қилишни давом эттирмоқда
    Сионистик режим Ғазо бўлгасини бомбардимон қилишни давом эттирмоқда

Босқинчи сионистик режим қирувчи самолётлари Ғазо бўлгасининг Ат-Туффан маҳалласидаги 70 та нишонни бомбардимон қилди.

Ал-Жазира телеканалининг хабар қилишича, сионистик режим қирувчи самолётлари Ғазо бўлгасининг маркази, жануби, шимоли ва шарқидаги 70 та нишонни бомбардимон қилган. Хабарга биноан сионистик режим ҳарбий самолётлари Ал-Бриж лагеридаги Ислом банки ва турар жой уйни ҳам нишонга олган.

Бундан олдин Фаластиннинг Ғазо секторидаги Соғлиқни сақлаш вакили сионистик режимнинг ушбу бўлгага қарши ҳужумлари бошланганидан бери фаластинлик шаҳидлар сони 900 кишига етди деб эълон қилди.

Шу ҳолда хориждаги  Фаластин исломий қаршилик ҳаракати -Ҳкамас раиси Холид Машъал  “ сионистик  режим бош вазири Бинямин Нетаняҳу Ғазода АҚШ ва Ғарбнинг яшил чироғи билан куйдирилган ер сиёсатини амалга оширмоқда деб таъкидлади.

Кеча Ал-Қудс бригадалари ҳам  сиоинистлар томонидан тинч аҳолининг доимий тажовуз ва нишонга олинишига қарши бу режимнинг марказлари мужоҳидлар ракета ҳужумларинг доимий нишони бўлишини таъкидлади.

Бошқа хабарга кўра, Ироқ Ҳизбуллоҳ батальонлари бош котиби Америка  Фаластин можаросига аралашса бу ҳаракат ракеталари билан  АҚШ базалари нишонга олинишидан огоҳлантирди.

Ёрлиқ