Ғазо секторида шаҳидлар сони 8500 нафардан ошди
(last modified Tue, 31 Oct 2023 13:56:43 GMT )
октябр 31, 2023 18:56 Asia/Tashkent
  • Ғазо секторида шаҳидлар сони 8500 нафардан ошди
    Ғазо секторида шаҳидлар сони 8500 нафардан ошди

Ғазо бўлгаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу сектордаги шаҳидлар сониниг 8 минг 500 нафардан ошганини маълум қилди.

Ал-Жазира телеканалининг интернет сайтига кўра,  бугун Ғазо ССВ матбуот котиби Ашраф Ал-Қадра  "Ал-Ақсо тўфони" амалиёти бошланганидан берибу бўлгада шаҳидлар сони 8 минг 525 нафарга етганини улардан 3542 нафари болалар ва 2187 нафари аёллар эканини хабар қилди.

У ўз сўзларида босқинчи сионистик режим жангарилари бугун эртага Туркия томонидан қурилган Ас-Садоқа касалхонасига  ҳужум қилганини қўшимча қилди.

Ғазо ССВ матбуот котиби шунингдек эртага чоршанба асосий генераторларнинг ишдан чиқиши ҳамд ушбу шифохлона фаолиятини тўлиқ тўхтатилиши  мумкинлигини баён этди.

Ал-Қадра шунингдек Миср мамлакатидан Рафаҳ ўтиш постини очиш ва тиббий ёрдам, ёқилғи жўнатиш ва жароҳатланганларни  эвакуация қилиш жараёнини таъминлашишини сўради.

У сўзларининг бошқа қисмида, Фаластин фуқароларини зудлик билан Ғазо бўлгаси шифохоналарига қон топшириш учун боришга ҳам чақирди.

Сионистик режимнинг Ғазо бўлгаси аҳолисига қарши жиноятарига жавобан Фаластин қарашли ҳаракати -ҲАМАС ҳам босиб олинган аҳоли пунктларга ракета ҳужумларини кучайтирган. 

Фаластин исломий жиҳод ҳаракатининг ҳарбий бўлими бўлмиш Сароё-Ал-Қудс матбуот котиби Абу Ҳамза ҳам кечанги суҳбатида, сионистик режим жангарилари қаршилик кучларнинг пистирмаларига кўп маротаба тушиб қолишган. Қаршилик кучларининг бармоқлари ҳали ҳам тетикда ва ракета ҳужумлари тўхтамайди  деб эълон қилди.