Шошилинч хабар! Ғазо секторида 4 кунлик оташкесим эълон қилинди
(last modified Wed, 22 Nov 2023 05:09:42 GMT )
ноябр 22, 2023 10:09 Asia/Tashkent
  • Шошилинч хабар! Ғазо секторида 4 кунлик оташкесим эълон қилинди
    Шошилинч хабар! Ғазо секторида 4 кунлик оташкесим эълон қилинди

Фаластин исломий қаршилик ҳаракати -ҲАМОС берган баёнотида оғир ва мураккаб музокаралардан кейин биз Қодир Аллоҳ Таолонинг ёрдами ҳамда Қатар ва Миср томонларининг катта саъй- ҳаракатлари билан 4 кунлик инсонпарварлик сулҳига /вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш/ эришганимизни эълон қиламиз деб хабар қилди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Фаластин исломий қаршилик ҳаракати ўз баёнотида бу келишув мазмунини эълон қилар экан ҳар икки томоннинг тўқнашувлари, сионистлар қўшинининг Ғазо бўлгасининг барча ҳудудларидаги ҳарбий ҳаракати ва бу режимнинг зирҳли машиналарининг бу секторда ҳаракати тўхтатилиши ва инсонпарварлик ёрдами, тиббиёй ёрдам ва ёқилғи олиб кетаётган юзлаб машиналари Ғазонинг барча ҳудудларига истисносиз киришини қўшимча қилди.

ҲАМОС ҳаракати шунингдек 50 нафар исроиллик аёл ва 19 ёшгача бўлмаган болалар 150 нафар 19 ёшгача бўдмаган фаластилик аёл ва болалар эвазида озод этилишини маълум қилди.

4 кунлик ўт очишни тўхтатиш режими асосида сионистик режим қирувчи самолётларининг парвозлари ва ҳужумлари   Ғазо жанубида ва бу сектор шимолида 6 соат давомида эрталаб соат 10 дан 16 гача тўхтатилади.

Оташкесим даврида босқинчи режим Ғазо секторининг барча ҳудудларида ҳеч кимга ҳужум қилмаслик мажбуриятини олди ва одамлар Салоҳиддин кўчаси бўйлаб Ғазо шимолидан жанубга ўтиш эркинлигига эга бўлади.

Ўт очишни тўхтатиш қоидалари қаршилик нуқтаи назаридан ва унинг мулоҳазалари асосида тузигалган бўлибунинг мақсади халққа хизмат қилиш ва унинг босқинчиликка қарши барқарорлигини мустаҳкамлаш эди. Қаршилик ҳар доим ўзларининг қурбонликлари, изтироблари ва ташвишларига эътибор бериб ишғолчиларнинг уни узайтириш ва кейинга суришга уринишларига қарамай бу музокараларни дала ҳокимияти позициясида олиб борди деб келтирилган ҲАМОС баёнотида.

Баёнотда шунингдек ўт очишни тўхатиш бўйича келишувга эришилганини эълон қилар эканмиз аммо қўллариимз ҳамон тетикда қолишини ва ғолиб батальонларимиз миллатимизни ҳимоя қилишга ва босқинчиларнинг мағлуб этишга тайёр эканлигини таъкидлаймиз деб таъкидланган.

Айтиш керакки сионистик режимнинг Итмар бин Говер бошчилигидаги  " Уцама еҳудит" партиясининг 3 вазиридан ташқари барча вазирлар асирларни алмашиш ва вақтинчлик ўт очишни тўхатиш режасини ёқлаб овоз бердилар.

Ҳарбий операциялар орқали гаровга олинганларни озод этилмагани сабабли исроиллик гарвга олинганларнинг оилалари томонидан босим остида қолган сионистик режим  бош вазири Бинямин Гетаняҳу вақтинчалик сулҳ битимини муҳокама қилиш учун бу режим ҳукумат йиғилишини ўтказишдан олдин вазирлар маҳкамаси қийин қийин қарор олдида турибти ва бу тўғри қарор деб айтганди.

Ёрлиқ