декабр 05, 2023 12:47 Asia/Tashkent
  • Ливан қаршилик кучлари сионистик режим ҳарбий базаларини нишонга олмоқда
    Ливан қаршилик кучлари сионистик режим ҳарбий базаларини нишонга олмоқда

Ливан Исломий қаршилик ҳаракати ҳам босқинчи сионистик режимнинг бир қанча ҳарбий базалари ва марказларига ҳужум қилди.

Ан-нашра ахборот сайтининг хабар қилишича,  Ливандаги Ҳизбуллоҳ қаршилик ҳаракати,  Ғазо халқини ҳимоя қилишда сиоинсти крежимга қарши амалиётлари давомида сиоинстларнинг айрим ҳарбий базалари жумладан Барака Риша базасини ҳамда Хонита ҳудудидаги бу босқинчиларнинг  бир гуруҳ жангариларини нишонга олди ва улардан бир қанчасини йўқ қилди.

Хабарга асосан, Ливан исломий қаршилик кучларининг босиб олинган Фаластин шимолидаги  Исроил режимининг "Жал Алъолам" базасига уюштирган ҳужумларида кўплаб сионистлар ҳалок бўлди.

Ҳизбуллоҳ ҳаракатининг сионисти крежим аҳоли пунктларига хусусан Кирят Шмонага ҳужумлари натижасида бу аҳоли пункти ва бошқа бир қанча сиоинст аҳоли пунктларида тревога овози янгради ва бу режим армияси ушбу ҳудудлар аҳолисидан  зудлик билан бошпаналарга боришларини сўради.

Бундан ташқари сиоинстик режим матбуоти ҳам Ливан ва босиб олинган Фаластин чегарасидаги Исроил режимининг Ал-Моликия базаси яқинида қуролли тўқнашув содир бўлганини маълум қилди.

Ёрлиқ