Сионистик режим газетаси: Исроил аскарларининг талофати расмий рақамдан уч баравар кўпдир
Сионистик режимнинг "Ҳаарец" газетаси Исроил режими армиясининг Ғазода уруш бошлаганидан бери ўз аскарларининг талофати ҳақидаги кечанги маълумотини рад этди.
ИРНА ахборот агенгтлигинг хабар қилишича, сионистларнинг " Ҳаарец" газетаси Исроил жангариларининг талофатларининг ҳақиқий сонини статистик ва расмий ҳисоботларидан 3 баравар кўп эканлигини маълум қилди.
Бу газета шунингдек, Исроил режими армиясининг Ғазо бўлгасига қарши уруш бошланганидан бери 1593 жангарисининг яралангани ҳақидаги эълони бу газетанинг шифохоналардан олган ярадорлар сонига катта зид эканлигини таъкидлади.
Ҳаарец газетаси, Исроил касалхоналарига таяниб ярадорларнинг ҳақиқий сони 9 касалхонада даволанган 4 минг 591 га ошганини қўшимча қилди.
Бу хабарга биноан 1949 жангарини қабул қилган Ашкелондаги "Берзилай", 1000 аскарни қабул қилган Беер Шебадаги " Сорука" ва Тел-авивдаги 500 кишилик "Шешиба" касалхоанси ҳам энг кўп яраланган сиоинстларни қабул қилган шифохоналар қаторига киради.
Исроил режими газетасиингг ёзишича, Исроил режимининг Ғазо секторига халқига қарши уруши бошланганидан бери 10 минг 584 нафар исроилликлар жангарилар яраланган ва улардан 131 нафари даволаш вақтида ўлган ва 471 нафарининг аҳволи оғирдир.