Ғазо секторида яна 22 сионист ўлдирилди
ҲАМОС Исломий қаршилик ҳаракатининг ҳарибй қаноти бўлган Қассам батальонлари матбуот котиби Абуубайда кеча кечқурун Ғазо бўлгасида яна 22 сионист аскар ўлдирилганини маълум қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, ҲАМОС ҳаракати ҳарбий қаноти Қассам батальонари матбуот котиби, Абуубайда Қассам батальонлари кучларини ўтган ҳафтада сионистик режимнинг 42 ҳарбий машиналарини йўқ қилгани ҳамда сионистларга қарши 52 та ҳарбий амалиёт ўтказганини таъкидлаб, бу миссияларда ҲАМОС мужоҳидлари сионист жангариларини миномет, пиёдаларга қарши бомбалар ва пулеметлар билан нишонга олди деб изоҳлади.
Кеча ҳам Қассам батаьонлари Ғазо бўгаси шаҳрининиг Аз-Зайтун маҳалласида бир гуруҳ сионист жангариларининг автомашинасини нишонга олди ва бу вақда бир нечта сионист ҳалок бўлди ва яраланди.
Қассам батальонлари кучлари нишонига тушган ярадор сионист аскарларни қутқариш учун можаро жойига сионистик режим армияси машиналари ҳам етиб келган.
Шаҳоб ахборот сайтига кўра, сионистик режим манбалари, Ғазодаги икки қаршилик туннелнинг дарвозалари яқинига етиб келишлари билан, Қассам батальонлари кучлари дарвозаларни портлатиб юборди ва натижада бир неча сионист ҳалок бўлди ва яраланди.
Ливан Исломий қаршилик кучлари ҳам кеча ишғол қилинган ҳудудлар шимолидаги сиоинстик режим қўшинлари позицияларини бир неча ракета билан нишонга олди.
Яман ҳарбий манбаларидан бири ҳам кеча Ал-Жазира телеканали билан суҳбатда, бу давлат армияси Қизил денгиздаги кемани нишонга олганини маълум қилди. Ал-жазира бу кеманинг кимга тегишли бўлганига ишора қилмаган.