Саудия арабистони қирувчи самолётлари Ямандаги оташкесмни 114 маротаба бузди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i9097-Саудия_арабистони_қирувчи_самолётлари_Ямандаги_оташкесмни_114_маротаба_бузди
Яман қуролли кучлари матбуот котиби Саудия арабистонининг тажовузкор қирувчи самолётлари томонидан Ямандаги оташкесм 114 маротаба бузилгани ҳақида хабар берди
(last modified 2023-08-17T09:53:31+00:00 )
ноябр 21, 2016 18:10 Asia/Tashkent
  • Саудия арабистони қирувчи самолётлари Ямандаги оташкесмни 114 маротаба бузди

Яман қуролли кучлари матбуот котиби Саудия арабистонининг тажовузкор қирувчи самолётлари томонидан Ямандаги оташкесм 114 маротаба бузилгани ҳақида хабар берди

Яман қуролли кучлари матбуот котиби Саудия арабистонининг тажовузкор қирувчи самолётлари томонидан Ямандаги оташкесм 114 маротаба бузилгани ҳақида хабар берди. Тасним ахборот агентлигининг Яманнинг ал-Мусайра телеканалига таяниб хабар қилишича, Яман қуролли кучларининг расмий матбуот котибининг маълум қилишича, Саудия арабистони қирувчи самолётлари Яманда 19 ноябр куни 48 соатлик оташкесм ўрнатилиши биланоқ, халқаро тақиқланган қуролларни қўллаб жинояткорона ҳужумларни амалга ошириб ушбу ўқ отишни тўхтатиш бўйича келишувни бузган. Яман қуролли кучларининг расмий матбуот вакилининг таъкидлашича, ушбу мамлакат армияси ва халқ комитети Уммонда эришилган оташкесмга риоя қилмоқда. Шу билан бирга, Арабистоннинг Ямандаги ҳарбий амалиёти бўйича матбуот котиби Аҳмад Асирийнинг айтишича, Яманда шанба куни 48 соатлик ўрнатилган оташкесм ўз поёнига етган ва ушбу муддат узайтирилмайди.