БМТ маърузачиси: Исроил режими "очликдан" қурол сифатида фойдаланмоқда
Ғазо бўлгасидаги Рафаҳ шаҳридаги вазиятнинг ёмонлашиб бораётганига тўхталиб ўтган, БМТнинг соғлиқни сақлаш ҳуқуқлари бўйича маърузачиси Исроип режими Ғазо секторида очликдан қурол сифатида фойдаланаётганини маълум қилди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, БМТнинг соғлиқни сақлаш ҳууқлари бўйича маърузачиси, Исроил режими Ғазо соғлиқни сақлаш тизимига аттайин ҳужум ва босим ўтказмоқда деб айтди.
Ғазо бўлгасининг Рафаҳ хусусида жуда кўп ташвишла мавжудлигига ишора қилган, БМТ вакили, Халқаро суд қароридан кейин кўрганимиз вазиятни Исроил редими томонидан кескинлаштирилганидир деб баён этди.
У ўз сўзларида, сионистик режимнинг Ғазо бўлгасига қарши урушини атом ҳукумат ва озодликка интилаётган одамлар ўртасидаги уруш сифатида баҳолади. БМТнинг соғлиқни сақлаш ҳуқуқлари бўйича маърузачиси Ал-Жазира телеканали билан суҳбатда, Исроил режими Ғазо бўлгасида очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда деб қўшимча қилди.
Ўтган чоршанба куни ЖССТ раиси Тедрос Адҳаном сионистик режимнинг Ғазо секторига илган жиноий ҳужумлари қурбонлари сони кўплиги ва бу ҳуддудаги зарар миқдори ҳақида огоҳлантирди. Женевада сўзлаган нутқида Адҳаном Ғазодаги гуманитар вазият ўта ғайриинсоний тус олгани ва очлик авж олганини ҳам қайд этди.