Ғазо секторидаги шаҳидлар сони 32 минг 226 кишига етди
Ғазо бўлгаси ССВ сионисти крежим армияси сўнгги 24 соат ичида 8 та янги қирғин уюштирганини ва бунинг натижасида 84 киши шаҳид бўлганини эълон қилди.
Бугун Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўз баёнотида сионистик режим армияси Ғазода 8 та оммавий қотилликни амалга оширди, натижасида 84 нафар фаластинлик шаҳид бўлди яна 106 киши ҳами жароҳат олди деб эълон қилди. Мазкур баёнотда келтирилишича, фаластинлик шаҳидлар сони 32 минг 226 нафарга ва ярадорлар сони эса 74 минг 518 кишига етган. Фаластинлик манбаларга кўра, кўп сонли шаҳидлар ҳамон вайроналар остида қолмоқда ва сионистик режим жангарилари уларни қутқарув кучларига ўтказилишига рухсат бермаяпти.
Ғазо бўлгаси фавқулодда вазиятлар агентлиги матбуот котиби ҳам яқинда Вашингтон пост газетасига мазкур ташкилот вайронлар остида 8 000 га яқин фаластинилк борлигини тахмин қилаётанини маълум қилди.