Эрон ва Сурия ўртасидаги ҳамкорликларни янада кенгайтиришга урғу берилди
(last modified Tue, 09 Apr 2024 06:52:48 GMT )
апрел 09, 2024 11:52 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Сурия ўртасидаги ҳамкорликларни янада кенгайтиришга урғу берилди
    Эрон ва Сурия ўртасидаги ҳамкорликларни янада кенгайтиришга урғу берилди

Сурия президенти Башор Асад Дамашқ ҳукуматини Эрон Ислом республикаси билан кўп томонлама ҳамкорликларини кенгайтиришини таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Сурия президенти Башор Асад Дамашқ шаҳрида Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён билан учрашувида,  минтақавий ва халқаро масалаларни муҳокама қилиши билан  сионистик режимнинг Дамашқдаги Эрон консуллик биносига уюштирган терактини халқаро ташкилотлар томонидан ўргашиб чиқилишини сўради.

Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён ҳам бу учрашувда  Сурия президенти мулоқотидан  мамнунлигини билдириб  жинояткор  сионистик режимнинг Дамашқдаги Эрон элчихоанси консуллик бўлими биносига қарши уюштирган тажовузидан кейин биринчи дақиқаларда Сурия ТИВ раҳбари, Бош вазири ва бошқа далат мулозхимларини Эрон элчихонеаси идораси маҳаллияга ташриф буюргани ва Эрон халқига ҳамдардлик билдиришганини қадрлади.

Эрон ТИВ раҳбари  шаҳидлари руҳини ва хотирасини улуғлаш ҳамда сиоинстик режимнинг геноцидлари в аоммавий қирғинларини қоралар экан,  бундай ҳодисалар Эрон ва Сурия ўртасидаги аҳмжиҳатликни янада кучайтириб, минтақада босқинчи сионистик режим жиноятларини олдини олишда халқлар иродасини янада мустаҳкамлайди ва албатта тажовузкор сиоинсти крежим жазоланади ва бу жиноятлари учун лжавоб беради  деб эълон қилди.

Сурия ТИВ раҳбари Файсал Миқдод ҳам Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён билан учршувида сионистик режимни Дамашқдаги Эрон консуллик биносига уюштирган теракт сабаб,   Сурия халқи ва ҳукумати номидан  Эрон Ислмо Инқилоби олий раҳбари, Эрон ҳукумати ва халқи, ҳамда шаҳидар оилаларига  ҳамдардлик билдириб босқинчи сиоинстик режимнинг бу жинояти жавобсиз қолмайди деб қўшимч аиқлди.