АҚШ ва сионистик режим фирқаси: АҚШда кўпчилик устидан озчиликнинг диктатураси
1948 йилда ўзини давлат сифатида эълон қилган Исроил режими ҳақиқатга қарши мафкуравий урушни бошлади.
АҚШда мустамликачиги
7 октябр куни Ал -Ақсо тўфони амалиётига қадар сионистик режими АҚШда диний ва сиёсий секталар галереясини ташкил этишга муваффақ бўлди ва бу секталар Исроил ҳақидаги турли ривоятларни самарали назорат қилиб, мухолиф овозларини ўчиришади.
Сионистик режимнинг ғайриоддий ҳикояти АҚШлик сиёсатчилар, академиклар, таниқли насроний арбоблари, асосий ОАВлар ва пировардида АҚШликларнинг тафаккури ва сўзларига сингиб кетган.
Қизиғи шудирки, Исроил режимининг 76 йиллик ер ўғирлаш, апартеид. репрессия жиноий ва фаластинликларга қарши геноцид тарихини ҳужжатлаштирган Халқаро амнистия , Human Rights Watch ва B'Tselemнинг ҳисоботлари ортидан, Исорилнинг содиқ тарафдоорлари ҳалигича собитқадам.
Бўғиш сиёсати
Бугунги кунда одатий ҳолга айланган ҳодисада Вашингтон матбуоти аъзоси АҚШнинг сионистик режимни қўллаб-қуввтлашини очиқчасига сўроқ қилиб, 57 йиллик ишидан айрилди.
Кейинчалик у деди: сиз Исроилни танқид қилиб бу мамлакатда омон қола олмайсиз
Машҳур ва таниқли MSNBC ҳафталик бошловчиси Меҳди Ҳассан ҳам фаластинликларни қўллаб-қувватлаш ва Исроил режимини танқид қилиш учун жазоланган журналистларнинг намунасидир.
MSNBC каби янгликлар ва хабарлар маркази ва компаинялари, агар Исроил режимига мақбул бўлган нутқ даражасини қолдирсалар, сионистик режим оқимлар томонидан катта босимга дучор бўлишади. Шу туфайли улар Фаластин азоб-уқубатлари ҳақида ҳикоят қилишдан қочиб Тел-авив ташвиқот тармоғининг бир қўлига айланди.
АҚШнинг устуворлиги ва Бинямин Нетаняҳунинг кураши
70 йилдан ортиқ вақт мобайнида АҚШнинг асосий устувор йўналиши Ғарбий Осиёдаги ўз базаларнинг хавфсизлигини таъминлашдан иборат.
1973 йилда Сенатга киргач Жо Байден " Исроилнинг дўсти" бўлиб келган ва буни тез-тез айтиб туради: мен сионистман.
Жо Байден маъмурияти бепарво ёрдамини давом эттирмоқда, ҳаттоки Исроил режими Ливан ва Суряида ҳалокатли ҳаво ҳужумларини амалга ошириб, минтақада кенгроқ урушни кучайтиришда давом этмоқда.
Бундай қўллаб-қувватлашлар АҚШ халқи ва ҳатто Исроилга келган баъзи яҳудий муҳожирлар Тел-авивнинг Ғазо ва Рафаҳ шаҳрига қуруқликдан бостириб кириши режаланганига қарши норозилик билдираётган бир пайтда амлага оширилмоқда.
Хуллас маълум бўлиши керакки Исроил режими ва унинг АҚШдаги фирқаси ва оқими Фаластин қаршилик руҳини синдириш ва Фаластини бу режимнинг доимий мустамликасига айлантириш учун барча воситаларни ишга солмоқда ва Вашингтон Исроил режимининг жиноий режаларида ҳамиша шерик бўлиб келганини яхши билади.