май 18, 2024 14:18 Asia/Tashkent
  • АҚШ дронини уриб туширилишидан тортиб, Испания ва Белгиянинг Исроилга қарши ҳаракатларигача
    АҚШ дронини уриб туширилишидан тортиб, Испания ва Белгиянинг Исроилга қарши ҳаракатларигача

Сўнгги бир сутка ичида Фаластин билан боғлиқ шлобал ўзгаришларни қуйидагича санаб ўтиш мумкин:

Яман армияси АҚШ дронини уриб туширди 

Яман қуролли кучлари кеча эрталаб бу мамлакат шимолида АҚШнинг MQ-9 Reaper учувчисиз учоқларини уриб туширишга муваффақ бўлди. Яманлик манбалар мазкур дрон бу мамлакат шимоли -шарқидаги Маъриб вилояти жануби-шарқидаги " Води Убаййда" шаҳридаги " Ал Хосиф" ҳудудид уриб туширилганини эълон қилди.

Яманликлар Испанияни  олқишлади 

Яман Миллий нажот ҳукумати ахборот вазири ўринбосари Насириддин Омир Испаниянинг бу ҳаракатига миннатдорчилик билдириб, дунёнинг барча мамлакатлари ва юк ташиш компанияларидан сионистик режим кучлари ва босиб олинган Фаластин портлари билан ҳар қандай алоқлаларни тўхтатишга чақирди. Пайшанба куни ҳам Испания транспор вазири  Оскар Пуента ўз сўзларида Мадрид ҳукумти ишғол қилинган ҳудудларга йўл олган қурол-яроқ ортилган  кеманинг бу мамлакатнинг Картегина портига лангар ташлашига рухсат бермаганини маълум қилди.

 Белгиянинг "Гент" университети сионистик режимнинг бир қатор тадқиқот  марказлари билан алоқаларни тўхтади 

Белгиянинг “Gent” университети куни кеча мазкур университетда Фаластин тарафдори талабаларининг оммавий намоишлари ортидан сиоинстик режимнинг 3 та тадқиқот  маркази билан ҳамкорликни тўхтатишга қарор қилди. Белгия сўнгги ойларда мустақил Фаластин давлатини тан олиш учун ҳаракат бошлаган давлатлардан биридир.

Ливаннинг Ҳизбуллоҳ ҳаракати босиб олинган Фаластин шимолини ракета билан нишонга олди 

Ливан Ҳизбуллоҳи ҳаракатининг ишғол остидаги Аж -Жалил ва Голан ҳудудларига янги ҳужумида юздан ортиқ ракета учирилди. Ҳизбулоҳ ҳаракати  сионистик режимнинг мураккаб мудофаа қатламларидан ўтиб. учувичисиз учоқ ҳужумида Исроил режимининг энг қимматли ва илғор жосулик шарини йўқ қилди.

Ёрлиқ