Ироқда террорчилик портлашда камида 100 нафар зиёратчи шаҳид бўлди
(last modified Fri, 25 Nov 2016 12:38:33 GMT )
ноябр 25, 2016 17:38 Asia/Tashkent
  • Ироқда террорчилик портлашда камида 100 нафар зиёратчи шаҳид бўлди

Ироқнинг Бобул вилоятида содир этилган террорчилик портлашда камида 100 нафар инсон шаҳид бўлди. Шаҳид бўлганларнинг кўпчилигини эронлик зиёратчилар ташкил этади

Ироқнинг Бобул вилоятида содир этилган террорчилик портлашда камида 100 нафар инсон шаҳид бўлди. Шаҳид бўлганларнинг кўпчилигини эронлик зиёратчилар ташкил этади. Ал-Олам телеканали тарқатган хабарга кўра, кеча пайшанба куни Бағдод жанубидаги Бобул вилоятининг Ҳилла шаҳридаги Шомелий минтақасида Автомобилларга ёқилғи қўйиш шаҳобчасининг яқинида террорчилик портлаш оқибатида, Имом Ҳусайн (а)нинг зиёратчиларидан камида 100 нафари шаҳид бўлди. Шаҳидларнинг аксарияти эронлик зиёратчилар бўлган. Ушбу террорчилик ҳужумида яна ўнлаб инсонлар оғир тан жароҳати олишди. Ахбарот манбалари тарқатган маълумотларга кўра, террорчилик портлаш ўта кучли бўлганлиги учун шаҳидлар сони ҳам яна ортиши эҳтимоли бор. Ироқнинг хавфсизлик расмийсининг айтишича, зиёратчиларни ўз ичига олган 6 та автобус Автомобилларга ёқилғи қўйиш шаҳобчасида турган пайтда ушбу қўпорувчилик ҳаракати юз берган. Натижада эса, Автобусдагилар бутунлай куйиб кетишган. ИШИД террорчилик гуруҳи ушбу жиноятнинг масъулиятини ўз зиммасига олди. Эроннинг Карбалодаги консули ҳам шундай айтдики, Эронда шаҳидларнинг Де эН Каси аниқланганидан кейин улар қайси юрт фуқаралари эканлиги яъни, Эронлик, Афғонистонлик ёки Ироқлик эканлиги маълум бўлади. Айни пайтда мазкур террорчилик портлашда Эронлик шаҳидлар 40 нафар эканлиги айтилмоқда. 

Ёрлиқ