Туркия ТИВ раҳбари: Кипр Ғазога қарши ҳарбий базага айланган
Туркия ТИВ раҳбари Кипрни огоҳлантириб, бу давлатдан Исроил режими билан ҳарбий ва разветка соҳасида ҳамкорлик қилишдан воз кечишини сўради.
Туркия ТИВ раҳбари Ҳокон Фидан кеча Кипр Ғазо бўлгасига қарши тезкор базага айланганини айтиб Ғарбий Осиё инқирозларида уруш тарафи бўлсангиз, олов сисзни ҳам қамраб олади деб таъкидлади.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Фидан шунингдек Туркия бошиданоқ Европа расмийлари ва Кипрга керакли огоҳлантиришларни берганига ишора қилди. У сўзларининг бошқа қисмида, Кипрда жиддий қуролланиш кетмоқда ва Ғарбий Осиёга ҳеч нарса етиб бормаслиги учун буни тўхтатиш керак деб қайд этди.
Туркия мамлакати Европа Иттифоқига аъзо бўлган Кипрни расман тан олмайди.
Турикя ТИВ раҳбариниг Кипрни огоҳлантириши Ливан Ҳизбуллоҳ Бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳни Исроил ва Кипр ўртасидаги ҳамкорилкка оид баёнотларидан бир ҳафта ўтмай эълон қилинди.
Ливан Бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ ўтган чоршанба куни Кипрни сионистик режим билан ҳамкорлик қилгани учун огоҳлантииб биз Кипр ҳукуматини огоҳлатирамизки, агар Ливанни нишонга олиш учун Исроилга аэропорт ва базаларини очса бу урушнинг бир қисми бўлади. Биз Ғазо бўлгасига бирдамлигимизни, қўллаб-қувватлашимизни ва ёрдамимизни давом эттирамиз ва барча ҳолатларга тайёрмиз ва бу вазифани бажаришимизга ҳеч нарса тўсқинлик қилмайди деб айтди.