Нетаяҳунинг ўзи ўша Исроил режимидир/ АҚШ Ғазо бўлгасидаги урушни Ғарбий Осиёда омон қолиш уруши деб билади
(last modified Thu, 22 Aug 2024 10:57:38 GMT )
август 22, 2024 15:57 Asia/Tashkent
  • Нетаяҳунинг ўзи ўша Исроил режимидир/ АҚШ Ғазо бўлгасидаги урушни Ғарбий Осиёда омон қолиш уруши деб билади
    Нетаяҳунинг ўзи ўша Исроил режимидир/ АҚШ Ғазо бўлгасидаги урушни Ғарбий Осиёда омон қолиш уруши деб билади

Таҳлилчилардан бирининг айтишича, агар АҚШ , Исроил режими армиями ва жамияти қўллаб -қувватламаганида, ёлғиз Нетаняҳунинг ўзи Ғазода ёки минтақада бунчалик даражада ўз кучини ишга солиб, кўрсата олмаган ва жиноятлар ярата олмаган бўларди.

Ғарбий Осиёдаги сўнгги воқеаларда АҚШ ва Исроил режими ўртасидаги муносабатларни таҳлил қилиш жуда муҳим. Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Собир Гуланбарий бу ҳақда Эроннинг Ормон Имрўз газетасидаги эслатмасида қуйидагича ёзди:

Муаллиф аллақачон таъкидлаганидек. Ғазо урушининг давом этиши ва сулҳга эришмаслигининг энг муҳим омилларидан бири Нетаняҳунинг ўзи, унинг ҳокимиятда қолиш учун  шахсий мотивацияси ва ташвишининг сиёсий келажаги, эрта сайловлар ўтказгани ва 7 октябр ҳужумининг ички оқибатлари эканлигига шубҳа йўқ. Аммо шубҳасиз урушнинг давом этиши ва ўт очишни тўхтатиш келишувига эришмасликгинг ягона сабаби бу эмас бошқа омиллар ҳам бор.

Бинямин Нетаняҳунинг Ғазо ва минтақага нисбатан сиёсати Исроил режими жамиятининг кўпчилиги томонидан қўллаб қувватланмоқда ва бу қандайдир тарзда унинг   машҳурлигининг аста -секин ва экспоненсиал ўсишига олиб келди. Яқинда содир бўлган  суиқасддан сўнг у биринчи марта Бенни Гантздан ўзиб кетди ва яна исроиллилкларнинг бошқа взирилк учун биринчи танловга айланди.

Исроилда Бинямин Нетаняҳуга қаршиликнинг асосий манбаи унинг фаластинилкларга нисбатан сиёсати ва Ғазодаги геноцид эмас, аксинча бу ички муаммолар 7 октябр ҳужуми ва баъзан урушдаги устуворликлар бўйича келишмовчиликларидир.

Мисол учун ҳозирда Исроил мухолифати гаровга олинганларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун сулҳни қабул қилиши керак деб ҳисобламоқда. ва ундан кейин келажакда Исроил режими хоҳлаган вақда урушни давом этиши мумкин аммо Нетаняҳу бунга қарши.

Нетаянҳу ва Байден ҳукумати ўртасида шунга ўхшаш фикр фарқи бор ва буни инкор этиб бўлмайди. Аммо Оқ уйнинг ўт очишини тўхтатиш зарурлиги ҳақидаги баъзи баёнотлари ва ўн ойдан кейин Ғазода тинч аҳолининг ўлдирилишини танқид қилишга қарамай, бир бирига зид фикрлар. Мазкур урушда стратегия ва унинг амалий позицияларида ҳеч қандай ўзгариш бўлмади, қурол-яроқ ёрдами хавфсизлик ва ҳарбий ҳамкорлик бўйича ўз кучини сақлаб қолди.

Байден ҳукумати Нетаняҳу саройида ўйнаяпти дегани эмас ва бу қуролларнинг барчасини минтақага юбориш Нетаняҳунинг ҳокимиятда қолиши учун эмас. Тўғрироғи Оқ уй бу уруш ва унинг тақдирини Нетаняҳу уруши эмас балки АҚШ Исроил режими ва унинг Ғарбий Осиёдаги сиёсати деб ҳисоблайди.

Гап шундаки, Бинямин Нетаняҳу ва Исроил режимининг тақдири қандайдир тарзда бир-бирига боғланган. АҚШнинг бу урушдаги сиёсати ва стратияси Исроил режимининг келажагини таъминлаш ва минтақада унинг жиловлаш қобилиятини тиклашдир. Бундан Бинямин Нетаняҳу ҳам ҳокимиятда қолиш учун фойдаланади.

Қолаверса бу даражадаги фикрларнинг тафовути Исроил Бош вазири минтақада АҚШ координациясиз уруш бошлашни хоҳлаётгани ёки бошлаши мумкинлигини англатмайди. Бинямин Нетаняҳу ва Жо Байден қанчалик келишмасин АҚШнинг ҳамкорлиги ва мувофиқлаштиришсиз яқинда содир этилган қоттилликларини бекор қила олмайди. Асосан, АҚШ ва Исроил режими ўртасидаги чуқур муносабатларнинг табиати ҳам Нетаняҳуга ушбу мувофоқлаштиришсиз минтақавий даражада уруш нуқтасига қадар бу жуда кескин чораларни кўришга имкон бермайди.

Ҳатто Бинямин Нетаняҳунинг ўзи шунда режага эга бўлса-да, АҚШ билан мувофиқлаштиришни истамаса ҳам Ҳания ва Шукр шаҳид қилинишадн олдин АҚШ Марказий разветка бошқармаси Нетаняҳунинг қароридан ўзига хос тарзда хабар топмаган ва Нетаняҳу ва унинг минтақавий  уруш учун " фитнасини" олдини олиш мақсадида уни хабардор қилмагани эҳтимолдан йироқ эмас.

Нетаняҳу ва Байден ўртасидаги фикр фарқлари инкор этиб бўлмайдиган ҳақиқат бўлса-да, эълон қилинган уруш бошқаруви талабларидан келиб чиққан ҳолда, бу борада улар бироз бўрттирганга ўхшайди.

Нетаняҳу

 

Урушни шахсийлаштириш  минтақадаги кескинлик ва уни Нетаняҳунинг шахсий мақсадларига камайтириш ҳам. Бу Нетаняҳунинг сиёсати ва ушбу урушда қатнашишга иштирокчиларнинг ҳатти-ҳаракатларидаги таъсиридан фойдаланиш орқали бошқариладиган баъзи бир минтақавий меҳнат тақсимотига қаратилган бўлиши эҳтимолдан йироқ эмас.

Бундан ташақри ушбу шахсийлаштиришнинг натижаси бу тизимли геноцидни Нетаняҳунинг шахсий иши ва шахсий мотивларига қисқаришдир ва бу геноцид учун жавобгарликни фақат ўзига юклайди. Бу ҳам Исроил режимининг дунёдаги умумий имиджига етказиладиган зарарни бироқ камайтиради.

Аслида агар АҚШ Исроил армияси ва жамиятини қўллаб қувватламаганида Нетаняуҳнинг ўзи Ғазода ёки минатқада бунчалик куч ишлата олмаган бўларди.

Ёрлиқ