АҚШлик шифокор: Ғазо сектори ҳақиқати сиз кўрган фалокатдан юзлаб марта ёмонроқ
АҚШлик шифокор Ғазода содир бўлаётган воқеларнинг ҳақиқати нашр этилаётган суратлардан кўра жирканчроқдир деб айтди.
Ғазо ҳукумати матбуот идораси яқинда эълон қилган ҳисоботга асосан, Ғазо бўлгасида сионистлар томонидан 1524 тагача жиноят содир этилган. Бу ҳужумлар натижасида 44 минг 435 киши шаҳид бўлди ва 10 мингдан ортиқ киши бедарак юқолди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, шаҳидар орасида 16 минг 589 нафар бола бор улардан 115 нафари чақалоқ бўлиб уруш даврида туғилган ва бир вақтнинг ўзида шаҳид бўлганлар. Шунингдек яқинда Ғазодан қайтган араб миллатига мансуб АҚШлик анестезиолог Нон Аҳмад Убайд видеосини эълон қилиб, сиз видеоларни ижтимоий тармоқларда ёки Ал-Жазира каби телеканалда ёки жонли эфирда кўрган бўлишингиз мумкин аммо тасқирларни компютер экранида ёки телевиденияда кўриш Ғазодаги ҳақиқатдан жуда фарқ қилади деб таъкидлади.
Телевидения ва ё баъзи ижтимойи тармоқлардаги тасвирлар ёмон кўринса ҳам, ҳақиқат юзлаб марта ёмонроқ бўлишини кутмагадим. Мен ҳайратда қолдим. Одамлар мендан ё ердаги энг даҳшатли лаҳзалар ҳақида сўрашади, деб қўшимча қилди АҚШлик шифокор.
Қолаверса, чегара билмас шифокорлар, сионистик режимнинг Женинга тўрт кунлик ҳужумининг кўлами ва шиддати жуда хавотирли деб эълон қилди. Мазкур ташкилот шунингдек Исроил реиим жангарилари тиббий марказларга киришни тўсиб қўйган ва тез ёрдам машиналарини нишонга олиб одамларнинг ёрдам олиш имкониятини кечиктирмоқда деб изоҳлади.