Ҳизбуллоҳ ҳарбий дронлари Исроил режимининг темир гунбаз тизимларидан бирини йўқ қилишга муваффақ бўлди
(last modified Mon, 09 Sep 2024 11:09:02 GMT )
сентябр 09, 2024 16:09 Asia/Tashkent
  • Ҳизбуллоҳ ҳарбий дронлари Исроил режимининг темир гунбаз тизимларидан бирини йўқ қилишга муваффақ бўлди
    Ҳизбуллоҳ ҳарбий дронлари Исроил режимининг темир гунбаз тизимларидан бирини йўқ қилишга муваффақ бўлди

Ливаннинг Ҳизбуллоҳ ҳаракати ўз баёнотида сионистик режимнинг темир гунбаз тизимига учувчисиз учоқлар билан ҳужум қилганини маълум қилди.

Ҳизбуллоҳ ўз баёнотида  бу ҳаракатнинг ҳужумчи учувчисиз учоқлари эскадронлари ишғол қилинган ҳудудлар шимолидаги  Аз-Зарура ҳудудидаги сионистик режим қўшини қароргоҳини нишонга олди деб изоҳлади.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Ҳизбуллоҳнинг баёнотига асосан бу ҳужумда сионистик режим армиясига талофатлар берилди ва бу режимнинг темир гунбаз номи билан машҳур мудофаа тизими ҳам йўқ қилинди.

Ҳизбуллоҳ ҳаракати бу баёнотида бу жавоб ҳужуми сиоинстик режимнинг Ливан жанубидаги қишлоқ ва шаҳарларга ҳужумларга жавобан амалга оширилди деб таъкидлади.

Сўнгги хабарларга асосан Ғазо сектори Соғлиқни сақлаш вазирлиги,  сионистик режим жангариларининг бу секторга уюштирган ҳужумларида шаҳидлар сони 40 минг 972 кишига ва ярадорлар сони 94 минг 761 кишига етди деб эълон қилди.

Ёрлиқ