Арабистоннинг қирувчи самолётлари Яманнинг турли аҳоли нуқталарини бомбардимон қилди
Саудия арабистонининг тажовузкор қирувчи самолётлари халқаро ҳамжамиятнинг сукути остида яна бир бор Яманнинг турли аҳоли нуқталарини бомбардимон қилди
Саудия арабистонининг тажовузкор қирувчи самолётлари халқаро ҳамжамиятнинг сукути остида яна бир бор Яманнинг турли аҳоли нуқталарини бомбардимон қилди. Ал-Олам агентлигининг хабар қилишича, Арабистон армияси қирувчи самолётлари жума куни кечаси Яманнинг Саъда ва Таъаз вилоятларининг тижорат ва аҳоли яшайдиган пунктларини нишонга олди. Натижада эса, бир қанча яманлик ноҳарбийлар ҳаётдан кўз юмди ва оғир тан жароҳати олди. Шунингдек, Саудия арабистони қирувчи самолётлари Яман марказидаги Мараб ва Земор вилоятларидаги Сервоҳ ва ал-Ҳуда шаҳарчаларини ҳам бомбардимон қилди. Яман Халқ комитети ва армиясининг ракета бўлинмалари ҳам Саудия арабистонининг тажовузкор ҳужумларига жавобан, Арабистоннинг жанубидаги Асир минтақасида жойлашган ас-Серқа полигонини нишонга олишди ва бир нечта арабистон ҳарбийлари ўлдирилди ва ярадор бўлди. Шунингдек, Яман халқ комитети ва армияси Саудия арабистони тажовузкор кучларининг Тааз вилоятидаги Зебоб соҳилларига яқин бўлган жойдаги ҳарбий қайиқларини ҳам нишонга олишди.