Ливан ва Ироқ қаршилик кучлари Исроилнинг Голани бригадасининг радар қароргоҳи ва базасига ҳужум қилди
(last modified 2024-09-23T12:25:17+00:00 )
сентябр 23, 2024 17:25 Asia/Tashkent
  • Ливан ва Ироқ қаршилик кучлари Исроилнинг Голани бригадасининг радар қароргоҳи ва базасига ҳужум қилди
    Ливан ва Ироқ қаршилик кучлари Исроилнинг Голани бригадасининг радар қароргоҳи ва базасига ҳужум қилди

Ливан ва Ироқ мамлакатларидаги қаршилик гуруҳлари Исроил режими Голани бригадасининг базаси ва радар қароргоҳига ҳужум қилдилар.

Ал-Жазира телеканалининг хабар қилишича,  бугун Ливан Ҳизбуллоҳи ҳаракати ўз баёнотида  Ғазодаги Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш мақсадида қаршилик кучлари ишғол остидаги Фаластин шимолидаги сионистик режим босқинси армиясининг  “Al-Bag’dodiy” базасини ракета билан нишонга олди деб  эълон қилди.

Ҳизбуллоҳ ҳаракати шунингдек, бу база томон отилган ракеталар нишонга аниқ тегди деб қўшимча қилди.

Мазкур баёнотга кўра,  Moyan Barux базасига ракета ҳужуми, Ливаннинг босиб олинган  Sheba далаларидаги радар қароргоҳига ҳужум,  Jal al-Olam базасида сионистик режим  жангарларини кузатиш ва нишонга олиш, Aл Maraj  базасида Меркава русумли танкасини йўқ қилиш, Ҳизбуллоҳ ҳаракатининг бошқа амалиётларидан эди.

Бошқа томондан, Ироқ исломий қарашиилк кучлари ҳам  бугун эрталаб, ўзининг учувчисиз учоқлар ёрдамида босиб олинган ҳудудлардаги Голани бригадаси базасини нишонга олганини эълон қилди.

Иброний тилидаги манбалар ҳам Исроил режими армияси мудофаа тизимлари ишғол қилинган ҳудудлардаги  Besan ҳудудига кириб боргач бу дронни нишонга олди аммо уриб тушира олмади деб тан олди.

Аммо ҳозиргача сионистик режим ушбу ҳужумнинг эҳтимоли  ҳалок бўлганлари ва зарарлари ҳақида ҳеч қандай хабар бермаган.

Ёрлиқ