Минтақадаги қайси давлат сионистик режим қуроллари учун пўлат беради?
Туркия давлат арбоблари сионистик режимга пўлат экспорт қилишни чеклаб қўйганликларини даъво қилаётан бир вазиятда, статистик маълумотлар бу мамлакатнинг сионистик режимга пўлат экспорти 100 баробар ошганини кўрсатмоқда.
Туркиянинг TIM экспортчилари гуруҳи ўз ҳисоботида, сўнгги ой ичида Туркиянинг Исроил режимига пўлат экспорти 100 баробар ошганини маълум қилди. Порс тудей сайтининг хабар қилишича, туркиялик журналист Метин Жейҳан ҳам шу муносабат билан Анқара ҳукумати сионистик режим армиси эҳтиёжларини пўлат билан таъминлашда давом этмоқда, аммо божхона ҳужжатларида Фаластин номидан экспорт қилинганини ёлғон ёзиб қўйган деб фош этди.
Middle East Eye веб-сайти, ҳам ўз ҳисоботида, турк ишбилармон ва бизнесменларининг Исроил режимига баъзи маҳсулотлар экпсортини кўпайтарган чунки ҳукумат бу борада қатъий эмаслиги ва чеклов қўлламаган деб иддао қилди.
Туркия давлати Ал-ақсо тўфони амалиётидан бир неча кун ўтгач баъзи маҳсулотларни жумладан пўлатни сиоинстик режимга экспорт қилишни чеклашини эълон қилди.Сионистик режим ўзининг оммавий қирғин қуролларини яратиш учун пўлатдан фойдаланади. Статистик маълумотларга биноан, сиоинстик режимнинг пўлатга бўлган эҳтиёжининг 65 фоизи Туркия томонидан таъминланади.